Марказий банк бошқарувининг қарорлари билан бир қатор ҳужжатларга ташкилотнинг думалоқ муҳри бўлмаган тақдирда тадбиркорлар томонидан муайян ҳаракатларни бажариш имкониятини берадиган ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йил 18 сентябрда “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорни имзолади
Божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома тасдиқланди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 сентябрда 2714-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича Йўриқнома тасдиқланди
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун касса операциялари қоидалари ўзгарди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 сентябрда 1719-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Банкларда депозит операциялари янги йўриқномага асосан амалга оширилади
2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 августда 2711-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тасдиқланди
Иш берувчи ШЖБПҲни ИДХЯПда очиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 595-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳайвонлар учун карантин режими белгиланди
Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 25 августдаги 765-сон Қарори билан Тошкент шаҳрида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидалари тасдиқланди
Ўзбекистон пойтахтида суб маҳсулотлар билан савдо қилиш тартибга солинади
Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 18 августдаги 752-сон «Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан суб маҳсулотларни (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) ҳар йили ёз мавсумида (июнь ойидан октябрь ойига қадар) совутгич ускунлари билан таъминланмаган павильон ва савдо расталарида савдога чиқариш тақиқланди
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини бошқариш: нималар ўзгарди
- «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (Кўчирма)
- Раҳбар қандай қилиб бухгалтерни назорат қилсин
- Букмекерлик фаолиятига рухсат берилди
- «Ижтимоий шериклик механизмларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)