Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Битирувчилардан кимлар ФВВга ишга олинади?

26.07.2017

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини танлаб олиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори1 қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Мутахассис ва қутқарувчи лавозимларига қабул қилиш учун талаблар олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари учун алоҳида белгиланган.

 

 

Олий ўқув юртлари битирувчилари

 

Улар қабул қилиниши мумкин бўлган мутахассисликлар

 

 

Битирувчилар учун талаблар

Табиий ҳусусиятли фавқулодда вазиятлар профилактикаси ишларини олиб бориш мутахассислигига 

Олий ўқув юртларининг табиий таълим йўналишларидан бирини битирганлар (геология, география, геофизика, биология, гидрология, метеорология, гидромеханика, қуруқлик-гидрологияси, атмосфера физикаси ва шу каби йўналишлар);

Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар профилактикаси ишларини олиб бориш мутахассислигига

Олий ўқув юртларининг техника-технология таълим йўналишларидан бирини битирганлар (архитектура, гидротехника, муҳандислик-ирригация, муҳандислик-энергетика, муҳандислик-механика, ахборот технологияси ва шу каби йўналишлар);

 

Радиацион, кимёвий ва биологик (бактериологик) муҳофазаси ишларини олиб бориш мутахассислигига

Олий ўқув юртларининг физика (ядро физикаси), кимё, кимё-технология, биология, биология-кимё, тиббиёт, радиология, санитар-эпидемиология, геофизика йўналишларидан бирини битирганлар;

 

Моддий-техник таъминот, захира ва қурилиш йўналишидаги мутахассисликларга

Олий ўқув юртларининг енгил ва озиқ-овқат саноати, иқтисодиёт, автомобиль, қурилиш йўналишларини битирган. 

 

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари

 

 

Лавозимлар

 

 

Битирувчиларга талаблар

 

 

мутахассис-қутқарувчи (дезинфекция инструктори, дозиметрист, газдан қутқарувчи ва шу каби барча қутқарувчи лавозимларига)

- ёши 18 дан кичик 30 ёшдан катта бўлмаслиги;

-бўйи 175 смдан кам бўлмаслиги;

-жисмонан бақувват, руҳан соғлом, мустақил фикр юритадиган бўлиши;

-шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда заҳарли моддалар билан, шунингдек, соғлиғига кўра баландликда ишлашга яроқли бўлиши;

-муддатли ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши.

 

 

Қутқарувчи-ҳайдовчи

Юқорида келтирилган талабларга қўшимча тарзда:

-камида “ВС” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши;

-ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтганлиги бўйича махсус маълумотномаси бўлиши;

йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва шартли белгиларни мукаммал билиши. 

 

Ғаввос-қутқарувчи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-гигиена ва касб касалликлари ИТИ томонидан сув остида ишлашга рухсат берилган бўлиши.

 

 

Юқорида келтирилган талаблардан ташқари, битирувчилар:

  • муддатли ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши керак.

 

Ишга қабул қилиш қандай тартибда ўтказилади? 

Мазкур тартиб:

  • “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш”, “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти”, “Ғаввослик касби” , “Авария-қутқарув хизмати” мавзулари бўйича семинарлар, суҳбатлар ўтказиш;
  • талабаларни амалиётга жалб қилиш;
  • ишга қабул қилинишга номзодлар рўйхатига киритиш;
  • амалдаги қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан ишга қабул қилиш (биринчи навбатда махсус тайёрланган олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини) кўринишида амалга оширилади.

 

Номзодларни танлашнинг ўрнатилган тартиби қуйидаги таълим муассасалари талабалари ва ўқувчиларига нисбатан амал қилади:

  • Ислом Каримов номидаги ТДТУ;
  • Наманган давлат университети;
  • Тошкент кимё-технология институти;
  • Андижон машинасозлик институти;
  • Андижон қурилиш-транспорт коллежи;
  • Самарқанд ахборот технологиялари коллежи;
  • Олмазор политехника коллежи;
  • Чингелди маиший хизмат коллежи.

 

Ислом Каримов номидаги ТДТУ “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” ва “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” йўналишлари бўйича ҳарбий кафедрани тамомлаган битирувчилар ФВВга ҳарбий хизматга биринчи навбатда қабул қилинади.

 

Қутқарувчи лавозимларига номзодларни танлаб олиш шартлари:

  • маънавий ва сиёсий дунёқараши бўйича суҳбат;
  • психологик тест;
  • касбий билимларини синовдан ўтказиш (диктант, ёзма иш);
  • жисмоний тайёргарлик (спорт бўйича тоифа даражаси мавжудлиги инобатга олинади).

 

Номзодлар ўз ҳужжатларини кадрлар ходимига топширади, у эса уларни ФВВнинг шаҳодатлаш комиссиясига юборади. Юқарида келтирилган барча талабларга жавоб берадиган номзодлар ишга қабул қилинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


 

Моҳина Мирзаева.

 

 


1Шарҳни тайёрлаш пайтида ҳужжат Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маъмумот мавжуд эмас.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум