Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи «картотекада» бўлса, харидор томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми 2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин

Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар олди

15.09.2017


14.09.2017 йилдаги ЎРҚ–446-сон Қонун билан Жиноят-процессуал кодексининг  223 ва 239-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилдиПрезидент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушлаб туриш ва қамоққа олишга нисбатан иммунитет тақдим этилди.

 

Вакил ушланиши ва ички ишлар органлари ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига етказилиши мумкин эмас. Ушбу тақиқ жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол ушланган ҳолатларга татбиқ этилмайди.

 

Бизнес-омбудсманга нисбатан фақат Президентнинг шахсий розилиги билан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиши мумкин.

 

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур чораларни қўлланилиши учун давлат раҳбарининг розилиги зарурати қонунда биринчи маротаба кўзда тутилмоқда. Шу каби иммунитетлардан фойдаланадиган бошқа мансабдор шахслар (депутатлар, судьялар, омбудсман) бунгача тегишли вакиллик ёки суд органларининг розилиги билан қамоққа ва уй қамоғига олинар эди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов.