Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Божхона пломбалари қўйиш тартибга солинди

07.08.2017

Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2904, 2017 йил 27 июль) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидалари тасдиқланди.

 

ҚҲТБТда лойиҳани муҳокама қилишда тайёрланган ҳужжатнинг шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжатнинг қабул қилинган версиясида “махсус божхона пломбаси” —Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган шакл, ўлчам ва кўринишдаги, белгиланган серия ва тартиб рақамли, товар ва транспорт воситаларини идентификациялашда бир марта фойдаланиладиган божхона идентификациялаш воситасига таъриф берилган.

 

Шунингдек, аниқлаштирилишича, БКнинг 224-моддасига мувофиқ, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири ёхуд товарларни тайин қилинган жойга ташишга тўсқинлик қиладиган бошқа вазиятлар оқибатида ташувчи:

  • товарнинг, транспорт воситасининг бутлигини сақлаш ва улардан фойдаланилишига йўл қўймаслик учун зарур чора-тадбирларни кўриши;
  • энг яқин божхона органига тегишли вазиятлар, товарнинг ва транспорт воситасининг турган жойи тўғрисида дарҳол хабар бериши;
  • товарларни энг яқин божхона органига ёки божхона органи кўрсатган бошқа жойга олиб бориши ёхуд, агар унинг транспорт воситаси бузилган бўлса, олиб борилишини таъминлаши шарт.

 

Божхона органи божхона назоратини таъминлаш учун қўлланиладиган чора-тадбирларни содир бўлган ҳодисанинг хусусиятига, товар сифатининг йўқотилиш даражаси ва товар ташилишини амалга ошираётган транспорт воситасининг техник ҳолатига боғлиқ равишда белгилайди. Лойиҳада бундай ҳолатларда тегишли тартибда пломбага зиён етказилганлиги тўғрисида далолатнома  тузилиши, товарлар тўлиқ божхона кўригидан ўтказилиши ва товарларни адресат-божхона масканигача етказиш чора-тадбирлари кўрилиши кўрсатилган эди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 1.11.2017 йилда кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Самир Латипов.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум