Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бўлғуси ҳуқуқбузарлар ёзма равишда огоҳлантирилади

21.02.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шакли;

 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан расмий огоҳлантиришни чиқариш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-371-сон "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддасида келтирилган. Низомнинг талаблари прокуратура органларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Белгиланишича, расмий огоҳлантириш профилактика суҳбати ижобий натижа бермаган ва шахс ғайриижтимоий хулқ-атворни ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликни давом эттирган ҳолларда қўлланилади. Ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс аниқланган жойнинг ўзида тегишли профилактика органининг мансабдор шахси томонидан ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади.

 

Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилаётганда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахснинг сўзидан тўлдирилади. Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилгандан сўнг мансабдор шахс ва огоҳлантирилган шахс томонидан имзоланиб, огоҳлантирилган шахсга берилади ва бланканинг қирқиб олинадиган қисми мансабдор шахсда қолади. Огоҳлантирилаётган шахс имзо қўйишдан бош тортган тақдирда расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.

 

Мансабдор шахс расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида огоҳлантирилган шахснинг иш (ўқиш) жойидаги маъмуриятга ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилишга ҳақли.

 

Расмий огоҳлантириш шакли ўзбек ва рус тилларида тасдиқланган.

 

Қарор давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 13 февралда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум