Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун солиқлар ставкалари “музлатилади”

20.04.2017

 

18.04.2017 йилдаги ЎРҚ–429-сон  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

 

«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга биноан чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналари ўзлари давлат рўйхатидан ўтказилган санада амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 5 йил ичида қўллашга ҳақлидир.

 

Бироқ мазкур ҳуқуқ қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • божхона тўловлари;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • ер солиғи;
  • ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум