Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесганлик учун жарималар оширилди

05.03.2024

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 29.02.2024 йилдаги ЎРҚ-916 сонли Қонун имзоланди, унга кўра айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Дарахтлар ва буталарни кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун бир нечта маъмурий жавобгарлик турларининг мавжудлиги бу борада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилмоқда ва турли муаммоларга сабаб бўлмоқда.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ  қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача жарима қўлланилади.

 

Қонунга кўра дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун чоралар кучайтирилмоқда. Энди бундай ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга БҲМнинг 25 дан 50 бараваригача (аввал 5 дан 10 бараваргача бўлган), мансабдор шахсларга – БҲМнинг 50 дан 75 бараваригача миқдорда (аввал 10 дан 15 бараваригача бўлган) жарима солиш кўзда тутилмоқда.

 

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 50 дан 75 бараваригача (аввал 10 дан 20 бараваргача бўлган), мансабдор шахсларга эса — БҲМнинг 75 дан 100 бараваригача (аввал 20 дан 30 бараваргача бўлган) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликлар учун 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.

 

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навлари ғайриқонуний равишда кесилган ва йўқ қилинган тақдирда, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ғайриқонуний равишда кесилган ва йўқ қилинган ҳар бир дарахт ва бута ўрнига улардан қимматбаҳолиги жиҳатидан кам бўлмаган 100 туп дарахт ва бута кўчатини экиши ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиши шарт.

 

Шунингдек, юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 дан 300 бараваригача жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум