Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давергеодезкадастрнинг низоми тасдиқланди

07.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 529-сон қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги ҳамда Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Давергеодезкадастр ходимларига устама берилади

 

Давергеодезкадастр тўғрисидаги низомда идоранинг янгиланган вазифалари, асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги мустаҳкамланган.

 

Лавозимга тайинлаш ва ундан озод этиш тартиби белгиланди:

  • Давергеодезкадастр раиси – Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан;
  • раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари – Президент томонидан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда раис томонидан;
  • туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари — Давергеодезкадастр билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари томонидан;
  • Давергеодезкадастр тизимига кирувчи ташкилотларнинг бошлиқлари — давлат қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.

 

Давлат қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади. Масалан, уларга узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун ҳар ойда устамалар тўланади. Улар фақат асосий иш жойи бўйича ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисобланади. Узоқ муддат ишлаганлик учун устаманинг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

  • 3 йилдан 5 йилгача – 20%;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 35%;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 50%;
  • 15 йилдан ва ундан ортиқ  - 60%.

 

Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси нимага йўналтирилган  

 

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма Президентнинг 31.05.2017 йилдаги ПҚ-3024-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

 

Жамғармани шакллантириш манбалари ва унинг маблағлари ҳисобига молиялаштириш йўналишлари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Шакллантириш манбалари 

 

Молиялаштириш йўналишлари

Давергеодезкадастр органлари томонидан МЖтКга мувофиқ, ерлардан хўжасизларча фойдаланганлиги ёки уларни яроқсиз ҳолга туширганлиги, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегара ва чеклов белгиларини йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учун солинадиган жарималарнинг 100%и

 

Давергеодезкадастрнинг амалдаги штатларига қўшимча равишда киритилган штат бирликларини сақлаш

фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10%и 

 

ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

кадастр ҳужжатларини техник хатловдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25 фоизга ошириш ҳисобига тушадиган маблағларнинг (солиқлар ҳисоблангандан кейин) 100%и; 

 

Давергеодезкадастр тизими органлари ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон норезидентларининг ҳомийлик маблағлари (ҳомийлик хайриялари); 

хизмат ва махсус автотранспорт, шунингдек, бошқа моддий-техника воситаларини сотиб олиш, уларга сервис хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлари ва ЁММлари билан таъминлаш; 

 

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

ходимларни рағбатлантириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, хизмат турар жойлари қуриш, тиббий хизмат кўрсатиш;

 

тармоққа оид илмий ишлар, инновация лойиҳалари ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ихтиролар, илмий ишлар яратишни рағбатлантириш, тармоқ масалаларига оид методик кўрсатмалар ва мақолаларни нашр этиш, илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш; 

 

коммунал-эксплуатация ва жорий сақлаш бўйича бошқа хизматлар харажатларини қоплаш. 

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Олег Заманов,

экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум