Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат геология қўмитаси ходимлари кўп йиллик хизмат учун устама оладилар

20.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги 494-сон қарори билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган низом тасдиқланди. 

 

Биринчидан, ҳужжатда идоранинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари янгиланган ва жиддий кенгайтирилган.

 

Иккинчидан, Давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этишда ўзгаришлар содир бўлди. Инчунун, Давлат геология қўмитаси раиси лавозимига номзодни мамлакат Бош вазири тақлим этади (илгаригидек Президент лавозимга тасдиқлайди ва ундан озод этади).  Шунингдек раиснинг биринчи ўринбосари лавозими жорий қилинди, мақоми бўйича у вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади. Давлат раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.

 

Учинчидан, давлат қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги норма қўшилди. Хусусан, уларга узлуксиз иш стажи (кўп йиллик хизмат) учун ҳар ойда устамалар тўланади. Бу устамалар фақат асосий иш жойи бўйича ходимнинг лавозим маошига берилган разряднинг тариф ставкасига нисбатан фоизларда қуйидаги миқдорда ҳисоблаб ёзилади:

Стаж бўйича гуруҳ

 

Кўп йиллик хизмат учун устама миқдори

 

3 йилдан 5 йилгача

20%

 

5 йилдан 10 йилгача

35%

 

10 йилдан 15 йилгача

50%

 

15 йил ва ундан кўп

60%

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-06
  • USD:12675.00 (+0.00) сум
  • EUR:13616.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.36 (+0.00) сум