Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти қандай баҳоланади

05.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 467-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 22.07.2021 йилдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-5189-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг 2021 йил иккинчи ярим йиллиги учун фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий схемаси;
  • Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари.

 

Масалан, адлия вазири биринчи ўринбосарининг фаолияти қуйидаги асосий мезонлар бўйича баҳоланади:

  • миллий ҳамда илғор хорижий давлатлар тажрибасига таянган ҳолда ўз ташаббуси билан НҲҲлар лойиҳаларини тайёрлаш ва юқори инстанцияга киритиш;
  • Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган режага асосан амалдаги НҲҲларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;
  • амалдаги идоравий НҲҲлар умумий сонини қисқартириш ва бошқалар.

 

Давлат органларининг биринчи раҳбарларига ўзлари раҳбарлик қилаётган идораларда раҳбар ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг қўшимча мезонларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тасдиқлаш ҳуқуқи берилди.

 

Белгиланишича, қўшимча мезонлар:

  • вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмаларига юклатилган қўшимча функционал вазифалардан келиб чиқиб шакллантирилади;
  • асосий мезонларнинг учдан бир қисмидан ортиши мумкин эмас;
  • тегишли ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш учун қўшимча кўрсаткичлар сифатида инобатга олинади.

 

Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига 2021 йил 20 августга қадар 2021 йил II ярим йиллиги учун ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини тасдиқлаш топширилди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.07.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум