Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жазо енгиллаштирилмоқда

20.03.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 15.03.2024 йилдаги “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-921-сон Қонун имзоланди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар:

  • Жиноят кодекси; 
  • Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилмоқда.

 

Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш буюмларни мусодара қилиб БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима қўллашга сабаб бўлади (маъмурий жавобгарлик).

 

Юқоридаги ҳаракатларни содир этган шахс учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

 

Шахс юқоридаги қилмишни ушбу ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг содир этган бўлса, унга нисбатан БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2024 йилдан кучга киради.


Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум