Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Экологияга етказилган зарар учун жарималар оширилди

14.06.2017

13.06.2017 йилдаги ЎРҚ–436-сон Қонун билан экология ва табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган тузатишлар билан мазкур категориядаги маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг 6 та таркиби бўйича санкциялар оширилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Маъмурий жавобгарлик

 Санкция

 

14.06.2017 санагача

 

14.06.2017 санадан

Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш (МЖтК 65-модда 2-қисм)

фуқароларга ЭКИҲнинг 1-3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3-5 бараваригача миқдорда жарима

фуқароларга ЭКИҲнинг 3-5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5-10 бараваригача миқдорда жарима

Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш (МЖтК 72-модда 1-қисм)

фуқароларга ЭКИҲнинг 1/3-1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1-3 бараваригача миқдорда жарима

фуқароларга ЭКИҲнинг 1-3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3-5 бараваригача миқдорда жарима

Корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки уларнинг зарарли оқибатлари олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш (МЖтК 72-модда 2-қисм)

мансабдор шахсларга — 1-3 бараваригача миқдорда жарима

мансабдор шахсларга — 3-5 бараваригача миқдорда жарима

МЖтКнинг 72-модда  биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

фуқароларга ЭКИҲнинг 1-3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3-7 бараваригача миқдорда жарима

фуқароларга ЭКИҲнинг 5-7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 7-15 бараваригача миқдорда жарима

Саноат, рўзғор чиқиндилари ва ўзга чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утиллаштириш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш

фуқароларга ЭКИҲнинг 1/3-1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1-3 бараваригача миқдорда жарима

фуқароларга ЭКИҲнинг 1-3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3-5 бараваригача миқдорда жарима

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ёхуд табиий муҳитга зарар етказилса (МЖтК 91-модда)

фуқароларга ЭКИҲнинг 1-3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3-7 бараваригача миқдорда жарима

фуқароларга ЭКИҲнинг 3-5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5-10 бараваригача миқдорда жарима

 

Тегишли равишда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини (Саноатгеоконтехназорат, Экологиядавқўм ва Ергеодезкадастрдавқўм органлари) белгиловчи нормаларнинг юқори чегараси оширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов,

экспертимиз.

 


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум