Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Эски ускунани олиб кирганлик учун жавобгарлик

06.05.2016

25.04.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-405-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказадиган битимларни тузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий қилинади.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 171-1-модда киритилди, унга мувофиқ наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига анча миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан бериш ЭКИҲнинг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

ЎРҚ-405-сон Қонун билан мамлакат манфаатларига зарар етказадиган битимларни тузганлик учун жиноий жавобгарлик нормаларига тузатишлар киритилди. Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан бериш ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ўша ҳаракат такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат жуда кўп миқдорда (ЭКИҲнинг 500 баравари ва ундан кўп) зарар етказган ҳолда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Бироқ етказилган моддий зарар 3 карра миқдорида қопланган тақдирда шахс жазодан озод этилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16