Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фармацевтика техник университети ташкил этилади

23.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2021 йилдаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 78-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда Президентнинг 28.01.2020 йилдаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4574-сон қарорига мувофиқ Фармацевтика техник университети ҳамда инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонаси ташкил этиш белгиланган.

 

Қуйидагилар Кластер фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгиланган:

  • инновацион ечимларни жорий этиш орқали фармацевтика тармоғини ривожлантириш;
  • ихтисослаштирилган таълим инфратузилмасини яратиш;
  • инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш;
  • дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш;
  • хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан алоқаларни ривожлантириш.

 

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида кластер Дирекцияси ташкил этилади. Ҳужжат билан давлат муассасасининг тузилмаси, ходимлари сони тасдиқланган.

 

Дирекция лойиҳанинг ижро этувчи органи, шунингдек қурилаётган объектлар бўйича асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар ва хизматларни қабул қилиб олиш учун масъул ҳисобланади.

 

Президентнинг 28.04.2020 йилдаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этишни молиялаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4698-сон қарорига мувофиқ кластерни ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 50 млн долларгача суммада маблағлар ажратилиши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум