Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фуқароларни ФВдан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлаш – маҳалланинг вазифаси

31.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2017 йилдаги 650-сон “Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Аниқлаштирилишича, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини фавқулодда вазиятлардан (ФВ) муҳофазаланиш масалалари бўйича тайёрлаш маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўқув-маслаҳат пунктларида амалга оширилади.

 

Маълумот учун: ушбу тайёрлаш суҳбатлар ўтказиш, лекциялар ўқиш, ўқув фильмлари кўриш, яшаш жойида ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек қўлланмалар ва эслатмаларни мустақил ўрганиш, радиоэшиттиришларни тинглаш, теледастурларни кўришдан иборат.

 

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига аҳоли ва ҳудудларни ФВдан муҳофазалаш бўйича қуйидаги функциялар берилган:

  • маҳалла фуқаролар йиғинлари даражасида фуқаро муҳофазаси ва ФВга тайёргарлик соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашиш;
  • маҳалла фуқаролар йиғинининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш;
  • ФВларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб этиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум