Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди

21.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9.08.2017 йилдаги 606-сон қарори билан ФВВ, Ўзгидромет ва "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ)

 

Вазирлик табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, гидрометеорология, гидротехник иншоотларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемаларни бехатар ишлатилишини, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ишларини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Вазирликнинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, Гидрометеорология хизмати маркази, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси, Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, шунингдек идоравий бўйсунувдаги бошқа ташкилотлар ФВВнинг ягона тизимини ташкил этади.

 

Фавқулодда вазиятлар вазири Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Биринчи ўринбосар ва ўринбосарлар Президент томонидан лавозимига тайинланади ва ундан озод этилади (илгариВазирлар Маҳкамаси томонидан). 

 

Почта манзили: 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли, 4-уй.

 

ФВВ ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет)

 

Гидрометеорология соҳасидаги масалаларни ҳал қилувчи махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.   

 

Марказий аппарат, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, «Гидрометприбор» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, «Метеоинфосистем» ахборот-техник бошқармаси, Гидрометеорология илмий-текшириш институти, Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи, шунингдек идоравий бўйсунувдаги бошқа ташкилотлар “Ўзгидромет”нинг ягона тизимини ташкил қилади.

 

Ўзгидромет бош директори Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, биринчи ўринбосари эса — Президент билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Бунда бош директор мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директорнинг биринчи ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Ўзгидрометнинг почта манзили: 100052, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўча, 72-уй.

 

ФВВ ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (Давсувхўжаликназорат)

 

Ушбу давлат бошқаруви органи гидротехника иншоотлари хавфсизлигини давлат томонидан назорат қилиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади. Унинг тузилмасига ҳудудий инспекторлар киради.

 

Инспекция қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга оширади:

  • катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш;
  • катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, фойдаланишга қабул қилиниши, ишлатилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш сифати юзасидан назоратни амалга ошириш;
  • катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш.

 

Давсувхўжаликназоратга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади. Ўз ўринбосарини бошлиқ фавқулодда вазиятлар вазири билан келишган ҳолда тайинлайди.

 

Давсувхўжаликназорат ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича:

  • бошлиқ — вазирнинг биринчи ўринбосарига;
  • бошлиқ ўринбосари — вазир ўринбосарига;
  • бошқарма аппарати катта мутахассислари — вазирликнинг бош бошқармаси бошлиғига;
  • мутахассислар — вазирликнинг бўлим бошлиғига;
  • ҳудудий инспекторлар — вилоятлар ҳокимликларининг тегишли мустақил бўлимлари раҳбарларига;
  • ҳудудий бўлинмаларнинг етакчи мутахассислари — вилоятлар ҳокимликларининг мустақил бошқармалари ва бўлимлари етакчи мутахассисига тенглаштирилади.

 

Давсувхўжаликназорат почта манзили: 100200, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Туркқўрғон кўчаси, 26-уй.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег Заманов,

экспертимиз.


 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум