Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳаво кемаси экипажи аъзолари қоидабузар йўловчиларга нисбатан далолатнома тузади

25.09.2017


Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 2416-2, 2017 йил 11 сентябрь) билан Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига қўшимчалар киритилди.

 

Белгиланишича, йўловчи томонидан ҳаво кемаси (ҲК) ичида юриш-туриш қоидалари бузилган тақдирда, ҲК экипажи аъзолари томонидан бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади (ҳужжатда келтирилган шаклда) ҳамда уни тузган ҲК экипажи аъзолари, қоидабузар йўловчи томонидан имзоланади. Агар қоидабузар йўловчи далолатномани имзолашдан бош тортса, унга бу ҳақда ёзиб қўйилади. Қоидабузар йўловчи далолатноманинг мазмуни юзасидан далолатномага илова қилинадиган тушунтиришларини беришга, шунингдек унга имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли.

 

2017 йил 18 сентябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум