Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳисоблагич пломбасига шикаст етказганлик учун жавобгарликка тортишади

15.06.2017

13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан электр энергияси, сув ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилди ҳамда коммунал тизимларга ўзбошимчалик билан уланиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Тузатишлар 1.07.2017 йилдан амалиётга жорий этилади.  

 

Электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоблари пломбаларига қасддан шикаст етказиш учун ҳам маъмурий ва жазо чоралари қўлланиладиган бўлди.

 

Электр энергияси, сув ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий санкциялар миқдори оширилди (қуйидаги жадвалга қаранг).  

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик

Санкция

Электр, исиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун (МЖтК 101-модда)

фуқаролар учун ЭКИҲнинг  5 дан 10 баробаригача, мансабдор шахслар учун ЭКИҲнинг 10 дан 20 баробаригача жарима

Водопровод тармоғидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун (МЖтК 163-модда)

фуқаролар учун ЭКИҲнинг  5 дан 10 баробаригача, мансабдор шахслар учун ЭКИҲнинг 10 дан 25 баробаригача жарима

 

Электр, иссиқлик энергияси, газ ёки водопровод тармоқларидан фойдаланиш қоидалаини бузганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари ҳам ўзгарди (ЖК 1852-модда).

 

 Диспозиция

 Санкция

умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса  

ЭКИҲнинг 25 бараваридан 75 бараваригача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари

Худди шу ҳаракатлар к миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса (ЭКИҲнинг 100 дан 300 баробаригача)

ЭКИҲнинг 75 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса (ЭКИҲнинг 300 дан 500 баробаригача)

ЭКИҲнинг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш 

Худди шу ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса (ЭКИҲнинг 500 баробаридан зиёд)

ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Ундан ташқари, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

  

Олег Заманов,

экспертимиз

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум