Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хорижий валютадаги талаблар сўмга қайта ҳисобланди

13.10.2017

 

Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПФ–5197-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ–5177-сон Фармонига биноан товарлар, ишлар ва хизматлар учун нархлар ва тарифлар ҳамда жамиятларнинг устав капиталларига минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланади. Шунингдек, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар фақат сўмда ундирилади (консуллик йиғимларидан ташқари).

 

Шу муносабат билан амалдаги қатор ҳужжатларга ўзгаришлар киритилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 Субъект / тўлов тури

Ўрнатилган миқдор

Олдинги миқдор

Устав капиталининг минимал қиймати

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

камида 600 млн. сўм

Камида 150 минг АҚШ долларига эквивалент сумма 

 

Янгидан  ташкил этилаётган акциядорлик жамиятлари

жамият давлат томонидан рўйхатдан ўтказилган санада камида 1 600 млн. сўм

Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада МБ курси бўйича 400 минг АҚШ долларига эквивалент сумма

 

Суғуртачилар

1) умумий суғурталаш тармоғида — 7,5 млрд сўм;

2) ҳаётни суғурталаш тармоғида — 10 млрд сўм;

3) мажбурий суғурталаш бўйича — 15 млрд сўм;

4) фақат қайта суғурталаш бўйича — 30 млрд сўм[1]

 

1) умумий суғурталаш тармоғида – 500 минг АҚШ долларига экв. сумма;

2) ҳаётни суғурталаш тармоғида – 750 минг АҚШ долларига экв сумма;

3) мажбурий суғурталаш бўйича – 1000 АҚШ долларига экв сумма;

4) фақат қайта суғурталаш бўйича – 3000 АҚШ долларига экв сумма

 

Янгидан ташкил этилаётган тижорат банклари

100 млрд сўм[2]

 

тижорат банклари учун – сўм эквивалентида 10 млн еврогача;

хусусий банклар учун – сўм эквивалентида 5 млн еврогача 

Солиқ ва йиғимларнинг алоҳида ставкалари

Халқаро ННТ ҳамда халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари

ва уларнинг рамзларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи

 

 

 

 

Айрим маҳсулот турлари бўйича қўшимча фойда соли0и ставкалари

 

ЭКИҲнинг 12,5 баравари

 

ЭКИҲнинг 10 баравари

ва 50 АҚШ доллари

 

ЭКИҲнинг 3 баравари

 

ЭКИҲнинг 2 баравари ва

25 АҚШ доллари

 

Катодли мис

бир тоннаси учун 18 400 000 сўмдан ортиқдан «кесиш нархи»гача

бир тоннаси учун 4 600 АҚШ долларидан ортиқдан сўм эквивалентида «кесиш нархигача»

Табиий  газ

1 000 куб. метр учун 640 000 сўмдан ортиқдан «кесиш нархи»гача»

 

1 000 куб. метр учун 160 АҚШ долларидан ортиқдан сўм эквивалентида «кесиш нархи»гача»

Алоҳида тўловлар

Хорижий олимлар, ўқитувчилар, мутахассислар учун, шу жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан тўланадиган кунлик сафар харажатлари

80 минг сўм

 

 

тўлов кунида МБ курси бўйича 20 АҚШ доллари эквивалентида

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

1) кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафиллик кредит суммасининг 50%игача, бироқ кўпи билан 2 млрд.сўм;

2) тижорат банкларининг миқдори 4 млрд.сўмдан ошмайдиган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация

1) кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафиллик кредит суммасининг 50%игача, бироқ кўпи билан 500 минг АҚШ доллари ёки унга эквивалент миқдорда;

2) тижорат банкларининг суммаси эквивалентда 1 млн. АҚШ долларидан ошмайдиган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация

Давлат ва корпоратив харидлар

(1.01.2018 йилгача)

товар (иш, хизмат)ларнинг нархи, сифати ва етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул таклифлар берган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;

 

энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан;

 

 

танлов (тендер) савдолари ўтказиш йўли билан

битта контракт бўйича  4 млн сўмдан кам;

   

 

 

битта контракт бўйича  4 млн сўмдан 400 млн сўмгача;

 

 

битта контракт бўйича  400 млн сўмдан ортиқ

битта контракт бўйича  1 минг АҚШ долларидан кам; 

 

 

битта контракт бўйича  1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача; 

 

 

битта контракт бўйича  100 минг АҚШ долларидан ортиқ; 

 

Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш

Танлов савдоларида сотиладиган банкрот-корхона мол-мулкининг баҳолаш қиймати

 

Камида 8 млрд сўм

Камида эквивалентда 2 млн АҚШ доллари

 

Айтиш жоизки, пахта толасини қайта ишловчи барча ташкилотлар энди уни миллий валютада харид қилишади. Бундан ташқари, ТДЮУ бакалавриатида таҳсил олаётган хорижликлар контрактлари сўмда тўланади.

 

Президентнинг 2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонидан меҳмонхона хизматлари учун ЭКВда ҳақ тўлаш ҳақидаги шартлар чиқариб ташланди. Бундан келиб чиқадики, меҳмонхоналар ва бошқа жойлашиш жойларида хизматлар учун тўлов миллий валютада ёки халқаро тўлов карталари воситасида ҳам қабул қилинади.

 

Аввал «Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналарига тақдим этилган ички бозорда тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини ЭКВга харид қилиш ҳуқуқи  бекор қилинди. Аммо уларни харид қилганда ҚҚСнинг «ноль» ставкаси 1.01.2020 йилгача амал қилади.

 

Тузатишлар 30.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Зумрад Ниязметова,

адвокат.

 


[1] Фаолият кўрсатаётган суғуртачилар 1.07.2018 йилгача бўлган муддатда устав капитали миқдорини кўрсатилган талабларга мувофиқ келтиришлари керак.

 

[2] Марказий банкка тижорат банклари билан биргаликда 1.01.2019 йилга қадар устав капиталлари миқдорини кўрсатилган миқдорга етказиш топширилди.

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16