Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ижтимоий ҳимоя жамғармаси маблағлари қаерга йўналтирилади

04.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2023 йилдаги 687-сонли қарори билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисида Низом тасдиқланган.

 

Президентнинг 01.06.2023 йилдаги ПҚ-82-сон  қарори билан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган.

 

Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари:

  • «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларида, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;
  • аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишни таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахсарни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;
  • етим болаларни уй-жой билан таъминлаш;
  • болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
  • вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам хизматларини молиялаштириш ва бошқалар.

 

Ҳужжатда, шунингдек Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган. Марказда қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;
  • серверлар, компьютер ускуналари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
  • Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • «Саll-марказ» фаолиятини ташкил этиш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар  тасдиқланган:

  • Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги Низом;
  • жамғарма ижроия дирекциясининг тузилиши.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 29.12 2023 йилдан кучга кирган.  

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум