Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ишсиз аҳоли ва ёшлар қандай жалб қилинади

10.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 8.06.2021 йилдаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5140-сон қарори имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан, қуйидагилар ташкил этилади:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
  • 864 та фуқаролар йиғинларида тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари ҳамда бошқа мураккаб бўлмаган йўналишлар бўйича маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари (кейинги ўринларда - масканлар);
  • вазирлик ва идоралар тасарруфида бўлган 18 та профессионал таълим муассасаларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қисқа муддатли касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курслари (кейинги ўринларда - қисқа муддатли курслар).

 

Масканлар фаолияти 2022 йил 1 январга қадар,  қисқа муддатли курслар фаолияти эса - 1.08.2021 йилдан тўлиқ ташкил этилиши керак. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларнинг таълим жараёнига малакали хорижий мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйидагиларга ҳақли:

а) касб-ҳунарга ўқитиш марказларида аҳолига пуллик хизматларни кўрсатиш, шу жумладан талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, ўқувчилар томонидан ўқув жараёнида тайёрланган маҳсулотларни сотиш;

б) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино ва иншоотларини:

  • НТТга ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил этиш учун 5 йилгача бўлган муддатга текин фойдаланишга бериш;
  • касб-ҳунарга ўқитиш марказларида таълим бераётган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига, ўқитилаётган касбларга мос фаолиятни амалга ошириб келаётган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва тадбиркорлик субъектларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;

в) қуйидагиларни тадбиркорлик субъектларига бериш:

  • касб-ҳунарга ўқитиш марказларига тегишли ер участкаларининг бўш турган қисмини енгил конструкцияли ўқув хона ва ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш учун 10 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;
  • касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган спорт майдончаларини ДХШ шартлари асосида бериш.

 

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино, иншоотлари ва ер участкаларининг бўш турган қисми ижарага олувчи ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномага асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкаларда ижарага берилади.

 

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино, иншоотлари ва ер участкаларининг бўш турган қисмини маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ёки енгил конструкцияли ўқув хона ва ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш учун ижарага олган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорлик субъектлари зиммасига:

  • касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқувчиларининг амалиётини ўзини ўзи банд қилган шахснинг ва тадбиркорлик субъектининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жойларида ташкил этиш;
  • ходимлар умумий сонининг камида 30%и касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчилари ташкил этиши бўйича ижтимоий мажбуриятлар юклатилади.

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11-синф ўқувчиларини асосий таълим жараёнларидан бўш бўлган вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинади, унинг доирасида:

  • умумий ўрта таълим муассасаларини уларга яқин ҳудудда жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларига бириктиради;
  • ўқувчиларнинг касбий мойиллигини баҳолаш амалга оширилади;
  • ўқувчиларни асосий таълим жараёнларидан бўш бўлган вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш ишлари ташкил қилинади.

 

Масканларни ўқув асбоб-ускуналари ва жиҳозлар билан таъминлаш харажатлари тенг улушларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда “Ёшлар дафтари", "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Масканларни сақлаш ҳамда ўқиш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар эса фақат Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Қисқа муддатли курсларни ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатлари тасарруфида мазкур таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан, банд бўлмаган аҳолини ушбу курсларда ўқитиш харажатлари - Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўзининг бюджетдан ташқари ва мақсадли жамғармалари маблағларининг бўш қолдиқларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан тушган маблағларнинг 80%идан ошмаган қисмини вазирликнинг Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига йўналтириш ҳуқуқи берилади.

 

2021 йил 1 августдан бошлаб "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва масканлар томонидан уларнинг ўқув фаолияти учун зарур бўлган, бир шартнома бўйича БҲМнинг 50 бараваригача қийматдаги эҳтиёт қисмлар, хомашё, ўқув қуроллари ва бошқа материалларни харид қилиш тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига кооперативларга бирлашиш истагини билдирган ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш топширилди. Белгиланишича, 2022 йил 1 январга қадар ҳар бир туман (шаҳар) секторида камида биттадан кооперативлар ташкил этилиши керак. Кооперативларга аъзо бўлган ҳар бир иш билан банд бўлмаган фуқаро учун кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 15 бараваригача субсидия ажратилади.

 

Шунингдек, ҳужжатга асосан:

  • "TUMO" креатив технологиялар марказининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилади;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси вазирликнинг умумий штат бирликлари сони доирасида янгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум