Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Лицейлар битирувчиларига мутахассислик берилганлиги тўғрисида сертификат тақдим этилади

10.05.2017

 

Президентнинг 2.05.2017 йилдаги ПҚ–2941-сон Қарори билан 2017/2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди.

 

Ҳудудий бандлик тузилмаларини, меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг мувозанатини танқидий таҳлил қилиш асосида, шунингдек академик лицейлар босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилишини инобатга олиб, келаётган ўқув йилига қатор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қайта ихтисослаштирилади.

 

Уларнинг рўйхати билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.

 

Тасдиқланган қабул қилиш квоталарига биноан 2017/2018 ўқув йилида мамлакатимизнинг академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари умумтаълим мактабларининг 467 019 нафар битирувчиларини қабул қилади. Шу тариқа, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари республикамиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга тўлиқ қамраб олинади.

 

Қабул қилишнинг умумий параметрлари, шунингдек ҳудудлар кесимида қабул қилиш квоталарини юклаб олиш.

 

Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг 1.05.2017 йилдаги 251-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низом”га ўзгартиришлар киритилди.

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида гуруҳларни тўлдириш қуйидагича табақаланди: академик лицейларда — 26 нафаргача, касб-ҳунар коллежларида — 30 нафаргача ўқувчилар доирасида.

 

Шунингдек, академик лицейлар битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилиши белгиланди. Мазкур ҳужжат лицей ёки коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан бир қаторда ОТМга ўқишга кириш ёки ишга жойлашиш ҳуқуқини беради.

 

Эслатиб ўтамиз, бундай мутахассисликлар рўйхати Президентнинг 14.03.2017 йилдаги ПҚ-2829-сон Қарори билан тасдиқланган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Олег Заманов,
экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16