Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мудофаа вазирлиги олийгоҳларига – ягона танлов асосида

05.06.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2017 йилдаги 320-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - ОҲТМ) танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш ягона танлов асосида, кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланган балларга мувофиқ амалга оширилади. Қўмондонлик тактик мото-ўқчи ва чегара бўлинмалари (чегара гуруҳлари) ва ҳарбий-ҳаво кучлари (авиация турлари)нинг ҳарбий мутахассисликлари бундан мустасно.

 

Бунда кириш тест синовлари бир таълим муассасаси негизида ёки тегишли таълим муассасаларида алоҳида ўтказилиши мумкин.

 

Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилган тест синовлари натижалари баллар пасайиши тартибида, таълим муассасалари бўйича ажратилмасдан битта ведомостда тақдим этилади.

 

Алоҳида олий ҳарбий таълим муассасалари номланиши ўзгартирилди. Натижада уларнинг рўйхати қуйидагича кўринишга келди.

 

Идора

ОҲТМ

Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти

Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти

Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университетининг махсус факультети

Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар вазиролиги академияси

Ҳарбий-техника институти

Ёнғин хавфсизлиги институти

Миллий хавфсизлик хизмати

Миллий хавфсизлик хизмати институти

Давлат божхона қўмитаси

Олий ҳарбия божхона институти

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16