Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Муҳаммад Юсуф номидаги ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

04.08.2017


Вазирлар Марҳкамасининг 25.07.2017 йилдаги 539-сон «Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Мактаб Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ҳудудида очилади.

 

2017-2018 ўқув йилида ихтисослаштирилган мактабнинг 5-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади. Халқ таълими вазирлигига ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бадиий академия 2017 йил 1 сентябргача:

  • 4-сон академик лицей биносининг 1-қаватида 150 ўринли ўқув биносини ихтисослаштирилган мактабга мослаштириш бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва уни фойдаланишга топшириш;
  • бюстнинг ижодий ва техник параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда уни сифатли яратиш;
  • 4-сон академик лицей ҳудудида бюст ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш чора-тадбирларини кўриши керак.

 

Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ барча харажатлар Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб янги мактабни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўради.

 

Ҳужжатда мактабга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва адабиёт фанларидан, шунингдек психологик-педагогик диагностика бўйича тест синови ўтказиш кўзда тутилган.

 

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети параметрларида таълим соҳасига ажратилган маблағлар доирасида ихтисослаштирилган янги мактабнинг таъминоти учун зарур маблағлар назарда тутилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум