Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирилади

01.08.2021

Президент томонидан 29 июль куни «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги қарор имзоланди. 

 

Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги​ 75-сессиясида «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар​ ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюцияси қабул қилинган.

 

Қабул қилинган қарорда Оролбўйи минтақасида қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

а) сиёсий-ҳуқуқий инновациялар орқали тaркибий вa трaнсфoрмaцион ўзгaришлaр учун қулай муҳит ярaтиш ҳамда институционал базани ривожлантириш, шу жумладан:

  • Нукус шаҳрида «Ёш олимлар академияси»ни ҳамда ёш олимлар, стартап лойиҳалар эгалари, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ёшлар технопаркини ташкил этиш;
  • Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳузурида ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази очилишини таъминлаш;

 

б) Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни рақамлаштириш​ ва инновацион ёндашувларни амалга ошириш, шу жумладан:

  • йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг электрон хариталаш ва маълумотлар базаси яратилишини таъминлаш;
  • чиқиндиларни қайта ишлаш, полигонларни рекультивация қилиш ва экологик тоза энергия ишлаб чиқарилишини таъминлаш;

 

в) ижтимоий соҳани ривожлантириш​ ва аҳолини қўллаб-қувватлашнинг инновацион технологиялари ҳамда механизмларини жорий қилиш, шу жумладан:

  • шахсларнинг юзи бўйича аниқлаш технологиясини жорий этиш;
  • қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб автоном ичимлик шўр сувни тузсизлантириш технологиясини ишлаб чиқишни таъминлаш;

 

г) иқтисoдий вa мoлиявий иннoвaцион механизмлардан кенг фойдаланиш, иқтисодиёт тармоқларида ресурсларни тежовчи, «яшил» вa циркуляр (чиқиндисиз, рeгeнeрaтив​ вa сaмaрaли) замонавий инновацион технологияларни кенг татбиқ қилиш, шу жумладан:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 минг гектар майдонда пахта, ғалла, кунжут, маккажўхори ва чорва озуқаси экинларини суғоришда ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий этиш;
  • синов лабораторияларини модернизация қилиш (озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат) ҳамда намуналарни лабораторияга етказиш бўйича логистика хизматини йўлга қўйиш;

 

д) илм-фанни ривожлантириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, интеллектуал мулк объектларининг яратилиши ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ҳамда илмий-инновацион ишланмаларни жорий қилишда маҳаллий ва халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан:

  • Қорақалпоғистон экологик харитасини яратиш ва шу асосида экотуризмни самарали ташкил этиш механизмини ишлаб чиқиш;
  • шўрланган тупроқлар балл бонитетини аниқлаш мақсадида олий таълим муассасалараро комплекс биокимёвий таҳлил марказини ташкил этиш;

 

е) халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш;

 

ж) инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг ички манбаларини шакллантириш​ ва мувофиқлаштириш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • махсус резолюцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш​ «Йўл харитаси»;
  • махсус резолюциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича устувор инновацион лойиҳалар рўйхати;
  • махсус резолюциясини амалга ошириш бўйича Идоралараро комиссия таркиби;
  • «Йўл харитаси» ва инновацион лойиҳаларда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, мониторинги ҳамда назоратини амалга ошириш учун идоралараро ишчи гуруҳлари таркиблари.

 

Ҳужжат 30.07.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум