Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқ ва Божхона қўмиталари ҳар чоракда Қонунчилик палатасида ҳисобот беришади

04.01.2024

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан 29.12.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-442-сон Қарор имзоланди.
Ҳужжат билан 2024 йилда фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати тасдиқланмоқда.
2024 йилда уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларига, шунингдек, улар эгаллаб турган ер участкаларига нисбатан:
2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси, 2023 йил учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги;
жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси 2023 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.
Эндиликда Қонунчилик палатаси қўмиталарида:
хар олти ойда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторлари бажарилиши юзасидан вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини;
ҳар чорак якунида Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнози бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш йўлга қўйилади.
Республика мулкида бўлган устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, жумладан тижорат банкларининг (маҳаллий ҳокимият органлари муассислигидаги жамиятлардан ташқари) ижроия органига тўланадиган ҳақ ва уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш ҳамда жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш белгиланган. Шунингдек уларга ўзгартириш киритиш бўйича масалаларни кузатув кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг акциядорлар умумий йиғилишига киритиш тартиби жорий этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2024 йилдан кучга кирди.
 
Собир Нурбердиев 

Президент томонидан 29.12.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-442-сон Қарор имзоланди.


Ҳужжат билан 2024 йилда фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати тасдиқланмоқда.

 

2024 йилда уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларига, шунингдек, улар эгаллаб турган ер участкаларига нисбатан:

• 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси, 2023 йил учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги;

• жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси 2023 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.

 

Эндиликда Қонунчилик палатаси қўмиталарида:

• хар олти ойда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторлари бажарилиши юзасидан вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини;

• ҳар чорак якунида Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнози бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш йўлга қўйилади.

 

Республика мулкида бўлган устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, жумладан тижорат банкларининг (маҳаллий ҳокимият органлари муассислигидаги жамиятлардан ташқари) ижроия органига тўланадиган ҳақ ва уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш ҳамда жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш белгиланган. Шунингдек уларга ўзгартириш киритиш бўйича масалаларни кузатув кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг акциядорлар умумий йиғилишига киритиш тартиби жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум