Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тўртта вилоятда микроГЭС қурилади

28.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 724-сон қарори билан микрогидроэлектростанцияларни қуриш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

 

Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларининг табиий ва сунъий сув оқимларида микроГЭСлар қурилади. Қурилиш лойиҳаларини «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Гидропроект» АЖ босқичма-босқич ишлаб чиқади. Улар қуриладиган участкаларда дарёларнинг серсувлиги ёки камсувлиги бўйича бошланғич маълумотлар «Ўзсувлойиха» АЖ томонидан тақдим этилади.

 

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўз маблағлари, хусусий инвестициялар ва банк кредитлари ҳисобига тажриба лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. Инвесторлар лойиҳаларга танлов асосида жалб қилинади. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ уларнинг ишини мувофиқлаштиради ва зарур техник ёрдамни кўрсатади.

 

МикроГЭСларни қуриш ва фойдаланиш учун зарур бутловчи буюмлар ишлаб чиқарилиши «Сувсаноатмаш» АЖ базасида маҳаллийлаштирилади. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган асбоб-ускуна, хом ашё ва материаллар, бутловчи буюмлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар божхона тўловларидан (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) озод этилади.

 

МикроГЭСлар ягона электр энергетика тизими ва электр энергияси истеъмолчиларининг тармоқларига блок-станциялар шартларида уланишлари мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16