Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Умумтаълим фанларидан тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланди

17.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2024 йилдаги 17-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: 2020 йил 1 декабрдан бошлаб бакалавриат йўналишларига мос келадиган фанлар тўпламининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилган.

 

Тест синовларида қатнашиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда қабул қилинади.

 

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги QR код қўйилган сертификат тест натижалари эълон қилинган санадан бошлаб бир кунлик муддат ичида юборилади.

 

А+, А, Б+, В, C+, C даражадаги сертификатлар берилади.

 

Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида хисобланади.

 

Унга кўра:

  • 70 баллдан юкори балл олган талабгорга А+ даража;
  • 65-69,9 балл олган талабгорга А даража;
  • 60-64,9 балл олган талабгорга В+ даража;
  • 55-59,9 балл олган талабгорга В даража;
  • 50-54,9 балл олган талабгорга С+ даража;
  • 46-49,9 балл олган талабгорга С даражали сертификат берилади.

 

Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:

  • А+ ва А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади, бошқа даражадаги сертификат олган абитуриентларга баллар
  • максимал баллга нисбатан пропорционал ҳисобланади.

 

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга энг юқори балл берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум