Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради

21.08.2017

 

Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3220-сон «Ўзсаноатэкспорт» АЖ фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат матни давлат раҳбарининг сайтида келтирилган.

 

Қарор билан «Ўзсаноатэкспорт» АЖнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари белгиланди. Чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, маҳаллий ташкилотларга хорижий харидорларни топишда ёрдам бериш, хорижда ўтказилаётган тендер (танлов) савдолари, халқаро савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркалар ва бошқаларда иштирок этиш кабилар шулар жумласидандир.

 

Шунингдек, ҳужжат билан компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмаси маъқулланди (бошқарув ходимлари – 40 нафар).

 

«Ўзсаноатэкспорт» АЖга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • ўзининг хориждаги савдо уйлари манзилига озиқ-овқат буғдойидан фойдаланиш баланси билан тасдиқланган ҳажмлар доирасида консигнациялаш шарти билан озиқ-овқат уни ва буғдойини юклаб юбориш;
  • компания томонидан олиб келинадиган ва «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган хомашё ва материалларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни жаҳон бозорларида сотиш учун кейинчалик четга чиқаришни амалга ошириш.

 

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ томонидан ташқи савдо операциялари амалга оширилишида экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки қайта олиб кириш муддати товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кундан ошмаслиги керак.

 

 «Ўзсаноатэкспорт» АЖ Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амира Темур шоҳкўчаси, 109-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16