Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Узум етиштирувчилар орасида кўрик-танлов ўтказилади

05.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2022 йилдаги «Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 557-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 28.07.2021 йилдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5200-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида узумчилик йўналишида қуйидаги номинациялар бўйича ўтказиладиган республика кўрик-танлови таъсис этилади:

  • «Энг яхши узум нави»,
  • «Энг яхши маҳаллий узум нави»,
  • «Энг яхши вино маҳсулоти».

 

Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У билан қуйидагилар бўйича тартиб белгиланди:

  • кўрик-танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита фаолиятини ташкил этиш;
  • кўрик-танлов иштирокчиларини танлаш (улар узум етиштириш ва вино маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслар бўлиши мумкин);
  • кўрик-танлов иштирокчиларини баҳолаш, ғолиб ва совриндорларни мукофотлаш.

 

Кўрик-танловнинг ғолибларини пул мукофотлари ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирлаш Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжаллиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Мукофотлар қуйидаги тарзда тақсимланади:

  • 1-ўрин – 100 БҲМ;
  • 2-ўрин – 75 БҲМ;
  • 3-ўрин – 50 БҲМ.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 30.09.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум