Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлаш тартиби ўзгарди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Йиғим йил мобайнида барқарор бўлади
Йиғим йил мобайнида барқарор бўлади
05.01.2017
2017 йилдан товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиққан ҳолда тўланади (2017 йилнинг 1 январь ҳолатига – 149 775 сўм). Бу эса, аввал бўлганидек, йил мобайнида ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда уларнинг суммаси қайта кўриб чиқилмайди дегани.
Йиғимларнинг энг юқори ставкалари аввалги даражада сақланиб қолди. Аниқ ставкалар эса маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан белгиланади ва қонунчилик томонидан белгиланган энг юқори ставкалардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, йиғимлар қуйидаги ҳуқуқлар учун тўланади:
- алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан уни сотилиши, – 1 ой савдо қилиш учун 5 ЭКИҲ;
- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш – 1 ой савдо қилиш учун 3,5 ЭКИҲ;
- автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш – ҳар бир ой учун 8 ЭКИҲ. Бунда йиғим миқдори Тошкент шаҳрида ойига 5 ЭКИҲдан, вилоятлар марказларида 3 ЭКИҲдан, бошқа аҳоли пунктларида 2 ЭКИҲдан кам бўлиши мумкин эмас.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ирина Ахметова
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини бошқариш: нималар ўзгарди
- «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (Кўчирма)
- Раҳбар қандай қилиб бухгалтерни назорат қилсин
- Букмекерлик фаолиятига рухсат берилди
- «Ижтимоий шериклик механизмларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)