Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳужжатлар муҳрсиз ҳам олиб қўйилади

Ҳужжатлар муҳрсиз ҳам олиб қўйилади

Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди

Янги касблар киритилди

Янги касблар киритилди

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 йилдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Корпоратив бошқарув маркази нима билан шуғулланади

Корпоратив бошқарув маркази  нима билан шуғулланади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2015 йилдаги 305-сон қарори билан Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қатор ҳужжатлари тасдиқланди

Қимматли қоғозлар эгалари ҳақидаги ахборот очиқ бўлади

Қимматли қоғозлар эгалари ҳақидаги ахборот очиқ бўлади

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи билан Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Пахта саноати қайта ташкил этилади

Пахта саноати қайта ташкил этилади

Президентнинг 2015 йил 27 октябрдаги Фармони билан пахта хомашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилмоқда

Парвоз хавфсизлиги учун ахборот назорати

Парвоз хавфсизлиги учун ахборот назорати

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидалари тасдиқланди.

Ергеодезкадастр нима билан шуғулланади

Ергеодезкадастр нима билан шуғулланади

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхати тасдиқланди

Ўқитувчиларга юкламалар белгиланди

Ўқитувчиларга юкламалар белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари тасдиқланди

Тарбияга олинган болалар учун нарсалар сотиб олиш тартиби ўзгарди

Тарбияга олинган болалар учун нарсалар сотиб олиш тартиби ўзгарди

Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Ўқитувчиларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

Ўқитувчиларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш Миқдорлари тасдиқланди

Хорижга чиқиш тартиби ўзгарди

Хорижга чиқиш тартиби ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2015 йилдаги 301-сон қарори билан Ўзбекистон Ҳукуматининг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Электрон битимларни божхонада ҳисобга қўйиш керак эмас

Электрон битимларни божхонада ҳисобга қўйиш керак эмас

Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш Тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Пенсия ҳисоблаш учун қоғоз шаклидаги маълумотномалар бекор қилинади

Пенсия ҳисоблаш учун қоғоз шаклидаги маълумотномалар бекор қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2015 йилдаги 297-сон қарори билан "Пенсия" дастурий мажмуи негизида пенсия таъминотининг янги ягона идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш топширилди

Онлайн-дўконлардан товарлар учун божхона декларацияси

Онлайн-дўконлардан товарлар учун божхона декларацияси

Давлат божхона қўмитасининг қарори билан аввал қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш учун Божхона юк декларацияси (БЮД)ни тўлдириш тартиби тўғрисида Йўриқномага қўшимчалар киритилди

Импорт товар қандай сертификатлаштирилади

Импорт товар қандай сертификатлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2015 йилдаги 292-сон қарори билан мувофиқликни баҳолаш ва метрологик хизматлар бўйича органлар фаолиятини аккредитация қилиш ва инспекция назоратидан ўтказиш тартибини тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди

Кўмир тендерсиз харид қилинади

Кўмир тендерсиз харид  қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2015 йилдаги 296-сон қарори билан энг яхши таклифни танлаш асосида савдо тендерларини ўтказмай қўнғир кўмир етказиб беришга импорт контрактларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди

Қиздириш лампалари энергияни тежайдиган лампаларга алмаштирилади

Қиздириш лампалари энергияни тежайдиган лампаларга алмаштирилади

Энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2015 йилдаги 299-сон қарори билан 2015–2019 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан электрни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришнинг прогноз параметрлари тасдиқланди

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш учун чоралар кўрилмоқда

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш учун чоралар кўрилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2015 йилдаги 298-сон қарори билан 2020 йилга қадар Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди

Олимлар маоши қанча бўлади

Олимлар маоши  қанча бўлади

Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қарори билан бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилди

Ички ишлар идоралари ходимлари мукофотланди

Ички ишлар идоралари ходимлари мукофотланди

22 октябрь куни Президент “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида” Фармонни имзолади

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум