Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчиликдаги янгиликлар

Ўқитувчилар учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди

Ўқитувчилар учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 сентябрда 2715-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди

Касса операцияларини муҳрсиз юритиш имконияти, микрокредит ташкилотлари учун лицензия олиш тартиб-таомили соддалашди

Касса операцияларини муҳрсиз юритиш имконияти, микрокредит ташкилотлари учун лицензия олиш тартиб-таомили соддалашди

2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарорлари билан бир қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

Банкларда ҳисобварақлар очиш тартиби соддалашди

Банкларда ҳисобварақлар очиш тартиби соддалашди

Марказий банк бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Банк соҳаси НҲҲ қонунга мувофиқлаштирилди

Банк соҳаси НҲҲ қонунга мувофиқлаштирилди

Марказий банк бошқарувининг қарорлари билан бир қатор ҳужжатларга ташкилотнинг думалоқ муҳри бўлмаган тақдирда тадбиркорлар томонидан муайян ҳаракатларни бажариш имкониятини берадиган ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йил 18 сентябрда “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорни имзолади

Божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома тасдиқланди

Божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома тасдиқланди

Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 сентябрда 2714-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича Йўриқнома тасдиқланди

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун касса операциялари қоидалари ўзгарди

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар  учун касса операциялари  қоидалари ўзгарди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 сентябрда 1719-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Банкларда депозит операциялари янги йўриқномага асосан амалга оширилади

Банкларда депозит операциялари янги йўриқномага асосан амалга оширилади

2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 августда 2711-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тасдиқланди

Иш берувчи ШЖБПҲни ИДХЯПда очиши мумкин

Иш берувчи  ШЖБПҲни ИДХЯПда очиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 595-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ҳайвонлар учун карантин режими белгиланди

Ҳайвонлар учун карантин режими белгиланди

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 25 августдаги 765-сон Қарори билан Тошкент шаҳрида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистон пойтахтида суб маҳсулотлар билан савдо қилиш тартибга солинади

Ўзбекистон пойтахтида  суб маҳсулотлар билан савдо қилиш тартибга солинади

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 18 августдаги 752-сон «Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан суб маҳсулотларни (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) ҳар йили ёз мавсумида (июнь ойидан октябрь ойига қадар) совутгич ускунлари билан таъминланмаган павильон ва савдо расталарида савдога чиқариш тақиқланди

«Reg-System»: юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилиш

«Reg-System»: юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилиш

Давлат статистика қўмитасининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 27.08.2015 йилда 2594-1-сон билан рўйхатга олинган) Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Сирдарё вилоятида экотуризм ривожлантирилади

Сирдарё вилоятида экотуризм ривожлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 233-сон Қарори билан 2015-2017 йилларда Сирдарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва экотуризм объектларини барпо этиш дастури тасдиқланди.

Банкларнинг ликвидлилиги стресс тестлар орқали текширилади

Банкларнинг ликвидлилиги стресс тестлар орқали текширилади

Марказий банк Бошқарувининг қарори билан янги Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Юрисконсультлар стажировкани қандай ўтайдилар

Юрисконсультлар стажировкани қандай ўтайдилар

Адлия вазирининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 августда 2708-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Кредитлар учун таваккалчиликнинг фоизи белгиланди

Кредитлар учун таваккалчиликнинг фоизи белгиланди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2707-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Банклар ва уларга алоқадор бўлган шахслар

Банклар ва уларга алоқадор бўлган шахслар

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2706-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисоби ўзгарди

Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисоби ўзгарди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 1885-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритилди

Юридик хизматларининг маълумотлар базасини янгилаш тартиби ўзгарди

Юридик хизматларининг маълумотлар базасини янгилаш тартиби ўзгарди

Адлия вазирининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 29.07.2015 йилда 2285-1-сон билан рўйхатга олинган) Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Кунчиқар мамлакати университетларида ўқиш учун Япония грантлари

Кунчиқар мамлакати университетларида ўқиш учун Япония грантлари

Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2015 йилдаги 206-сон қарори билан Ўзбекистон вакилларининг Японияда ўқишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум