Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

2015 йил абитуриент кампанияси қандай ўтди

07.10.2015

Ўзбекистон ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртлари, шунингдек олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовлари якунлари чиқарилди.

 

Кириш имтиҳонлари ва уларнинг якунларига бағишланган матбуот-анжуманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирок этди, хабар беради ЎзА.

 

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари Қ.Ҳақбердиевнинг қайд қилишича, тест синовларида Ўзбекистоннинг барча минтақаларидан 91 минг нафардан зиёд  ўрта умумтаълим мактаблари битирувчилари қатнашди. Бу йил республика олий ўқув юртларига 605,8 минг нафар ўғил ва қизлар ҳужжат топширди.

 

 

Тиббиёт, иқтисодиёт, ҳарбий иш, юриспруденция йўналишлари абитуриентлар ўртасида оммавий бўлди. Бу йил ўқишга кирувчиларнинг энг кўп миқдори Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида қайд қилинди, унда бир ўринга 25,8 нафар киши даъвогарлик қилди. Термиз давлат университетида 20 нафар ва Тошкент давлат стоматология институти Андижон филиалида  19,2 нафар киши даъвогарлик қилди.

 

 

Матбуот-анжумани мобайнида шунингдек 6 та олий ўқув юртида   7 та янги таълим йўналишининг очилиши қайд этилди. Улар орасида – хитой тили ва филологияси, шарқ филологияси ва маданияти, энергоаудит ва саноат корхоналарининг энергетика текшируви, кончилик электр механикаси, маркшейдерлик иши, корпоратив бошқарув ва ғазна ижроси.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 420