Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

2016 йил текширишлар режа-жадвалидан чиқарилган юридик шахслар рўйхати эълон қилинди

09.02.2016

2016 йил текширишлар режа-жадвалидан чиқарилган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек барқарор ўсиш суръати ва ишлаб чиқариш рентабеллигини таъминлаётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати Давлат солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинди.

 

Текширишлар режа-жадвали Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан бутун йил учун тасдиқланади. Йил мобайнида Кенгаш қарорларига мувофиқ режа-жадвалга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Асосан назорат қилувчи органлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари бунинг учун асос бўлиб  хизмат қилади.

 

Кенгашга субъектнинг ҳолати (тугатиш) ёки унинг ҳуқуқий мақоми (мазкур субъектни бошқа субъектга бирлаштириш) ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборот келиб тушганда субъект текширишлар режа-жадвалидан чиқарилиши мумкин.

 

Шунингдек агар субъектни текшириш қўзғатилган жиноий иш доирасида ўтказилганлиги ҳамда бунинг натижасида режали текшириш ўтказиш зарурати йўқлиги ҳақида улардан ахборот келиб тушса, мазкур субъект ёки айрим назорат қилувчи органларнинг иштироки текширишлар режа-жадвалидан тўлиқ чиқарилиши мумкин.

 

Агар назорат қилувчи орган субъект фаолиятини ёки текширилиши лозим бўлган фаолият соҳаларидан бирини тўхтатганлиги сабабли мурожаат қилса, айрим назорат қилувчи органнинг иштироки текширишлар режа-жадвалидан чиқарилиши мумкин.

 

 

Мавзуга доир мақолалар:

 

Текширишларни рўйхатга олиш китоби онлайн-режимда ишлайди

 

Бизнес йўлига ғов  бўлиш қимматга тушиши мумкин

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 933