Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Банк хабарлари: кредитни онлайн расмийлаштириш, иш берувчи кафил сифатида ҳамда кечаю кундуз тўловни амалга ошириш

Банк хабарлари: кредитни онлайн расмийлаштириш, иш берувчи кафил сифатида ҳамда кечаю кундуз тўловни амалга ошириш

22.07.2016

Мамлакатимиз банкларининг анъанавий янгиликлар тўпламидан Капиталбанкда кредитни қандай онлайн тарзда расмийлаштириш, иш берувчи қандай кредитлар бўйича кафил бўлиши мумкинлиги, Трастбанк «Payme» тизими учун лимитни қанчага ўзгартирганлиги ва Ипак Йўли банки қандай янги хизматни жорий қилганлигини билиш мумкин.

 

 

«Капиталбанк» АТБ кредитни онлайн расмийлаштиришни таклиф қилади

 

Янги хизмат билан банк томонидан таклиф қилинаётган кредит маҳсулотлари тўғрисида барча маълумотларни олиш ҳамда компьютер, планшет ёки телефондан фойдаланган ҳолда кредитни онлайн-режимда расмийлаштиришни бошлаш имконияти пайдо бўлади. Бунинг учун фақатгина сайтда рўйхатдан ўтиш ва Шахсий кабинетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш керак.

 

Бу ерда рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил маълумот олиш мумкин.

 

 

Туронбанкда корпоратив мижозлар ходимлари учун истеъмол кредити беришнинг янги тартиби

 

“Туронбанк” АТБ банкнинг корпоратив мижозлари ходимларининг шахсий эҳтиёжлари учун зарур товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш учун истеъмол кредитлари бериш мақбуллаштирилди.

 

“Туронбанк” АТБ тизимида молиявий истеъмол кредитларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан банк тизимида хизмат кўрсатиладиган, молиявий барқарор, юридик шахс мақомига эга, камида 10 ЭКИҲ миқдорида ўртача ойлик (ўртача охирги 3 ой учун) фоизсиз даромад келтирадиган ёки ҳисобварақларида (талаб қилиб олинадиган, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларида) қолдиқ мунтазам тартибда камида 1 млрд сўмни ташкил қиладиган мижозлар корпоратив мижоз ҳисобланади.

 

Корпоратив мижозлар ходимларига молиявий истеъмол кредитларини бериш корпоратив мижоз кафиллиги остида банк филиали ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузиладиган Бош битим асосида амалга оширилади.

 

Корпоратив мижозларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ходимларига кредитлар қуйидаги шартларда берилади:

 

· истеъмол кредити миқдори – қарз олувчининг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб 150 ЭКИҲгача.

 

· кредит муддати – 36 ойгача.

 

· кредит таъминоти – корпоратив мижоз кафиллиги.

 

·истеъмол кредити учун йиллик фоиз ставкаси қарз олувчи томонидан киритиладиган бошланғич бадал миқдорига боғлиқ ҳолда қуйидаги миқдорларда ўрнатилади:

 

Бошланғич бадал миқдори

Йиллик фоиз ставкаси

25%дан-   35%гача

15%

35%дан - 50%гача

13%

50% ва ундан юқори

11%

 

 

Кредит олиш учун  корпоратив мижозларнинг ходимлари банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари керак:

 

кредит олиш учун буюртма;

 

ариза берувчининг паспорти нусхаси;

 

ариза берувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома;

 

доимий иш жойи бўйича берилган ариза берувчи томонидан охирги 12 ой давомида олинган даромадлар тўғрисида маълумотнома (ушбу маълумотномада ходимнинг меҳнат стажи, лавозими, иш ҳақидан ажратмалар тўғрисидаги маълумотлар, ташкилот СТИР, ходимнинг СТИР ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси рақами кўрсатилиши керак);

 

кредитни таъминлаш учун корпоратив мижознинг кафиллик шартномаси;

 

товарларни (ишларни ёки хизматларни) харид қилиш учун ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ташкилот ва қарз олувчи ўртасида тузилган шартнома-ҳисоб, қонунчиликда кўзда тутилган айрим ҳолларда сотувчининг улгуржи савдо учун лицензияси.

 

 

“Trastbank” ХАБда лимитлар кўпайтирилди

 

“Трастбанк” ХАБ пластик карталари сақловчилари учун «Payme» тизими орқали пул маблағларини қабул қилиш ва жўнатиш учун лимитлар кўпайтирилди. Эндиликда бир ой учун улар битта карта бўйича қабул қилиш учун 5 000 000 сўмгача ҳамда жўнатиш учун 5 000 000 сўмгачани ташкил қилади.

 

 

“Ипак Йўли” банки интернет-эквайрингнинг янги масофали хизматини таклиф қилади

 

Интернет-эквайринг – бу интернет-дўконларида савдо-сервис корхоналари томонидан сотиладиган товарлар (ишлар ёки хизматлар) учун электрон тўловларни қабул қилишдир. Тўлов учун миллий валютадаги UzCard банклараро тўлов тизимининг сақловчилари жисмоний шахслар бўлган банк карталари қабул қилинади.  Мазкур хизматдан кечаю кундуз фойдаланиш мумкин.

 

“Ипак Йўли” АИТБда интернет-эквайринг хизматлари тақдим этиш қоидалари банкнинг расмий сайтида жойлаштирилган.

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Банк хабарлари: янги тўлов тизими ва омонатлар, валюта операциялари

 

Банк хабарлари: карталар дизайни ва валюта  операцияларини амалга ошириш учун лицензия

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1535