Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бухгалтерияни “ажойиб қўлларга” топшираман

16.09.2015

Баъзан масала ва муаммоларнинг энг яхши ечими – бу уларни бошқаларга топшириш! Айниқса, агар бу “бошқалар” - ўз ишининг устаси бўлса. Компаниянгиз учун бирор муҳим нарсани, масалан, бухгалтерияни, юридик масалаларни, офисга ёки IT-инфратузилмага хизмат кўрсатишни аутсорсинг компанияларига ишониб топширса арзийдими, биз сиз учун ҳал қилмаймиз. Бироқ, аутсорсинг нима деганини, унинг кучли ва заиф томонлари нимада эканлигини тушунишга ёрдам берамиз.

 

Танлаш ва ишлаш

 

Аутсорсинг – бу компаниядаги ишларнинг бир қисмини бошқа юридик шахсга топшириш. Кўпинча IT-инфратузилмага, офисга хизмат (клининг-хизмати) кўрсатишни, бухгалтерия ҳисобини, юридик масалаларни, корпоратив сайтни юритишни, реклама кампаниясини ишлаб чиқиш ва юритишни аутсорсингга беришади.  Ишларнинг бир қисмини топширишга қарор қилар экан, аввало, ташкилотнинг раҳбари бундай ҳамкорликдан юзага келадиган хатарлар ва орттиришлар ҳақида бош қотиради. Жумладан, ахборотнинг ошкор этилмаслиги ва ишнинг сифати ҳақида.

 

 

Ҳозирча раҳбарлар мустақил равишда ходимлар штатини қабул қилишга рағбат қилган ҳолда, Ўзбекистон бозорида ҳар доим ҳам  бошқаларнинг хизматларига мурожаат қилишга тайёр эмаслар. Агар сиз аутсорсинг компаниясига мурожаат қилишга қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда ёдда тутинг: бугун копирайтер томонидан ёзилган матн билан у ёки бу фирмада қандай ажойиб мутахассислар ишлаши ҳақида унча-мунча одамни ҳайратлантира олмайсиз. Унинг хизматларидан фойдаланганлар, танишларнинг тавсиялари анча муҳим ҳисобланади. Шунинг учун, агар компания етарли даражада “ижобий баҳога” эга бўлмаса, у ҳолда аутсорсер билан шартнома лойиҳасида сизни ташвишга солаётган барча фикрларни кўрсатинг.

 

Ходимми ёки аутсорсинг?

 

Қай бири яхшироқ:  ишни бажаришни ўз ишини яхши биладиган мутахассисга топширишми ёки аутсорсингга беришми? Келинг, иккала ҳолатда ҳам ижобий ва салбий нозик фарқларни кўриб чиқамиз.

 

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш. Кичкина ташкилот учун ўз ишини сифатли ва муддатида бажарадиган кўп маблағ талаб қиладиган мутахассисларни сақлаш кўпинча зарар келтиради. Чаласавод ёки ҳамма нарсани мустақил ўрганган, бироқ сифатга жавоб бермайдиганни ишга олиш – фойда келтирмайди. Ахир қимматбаҳо ускунани ишдан чиқариши мумкин, ҳар ҳолда “чаласаводлиги” ҳақида ҳам огоҳлантирган, уни мунтазам жаримага тортиш ҳам – беҳуда. Бу ишда аутсорсинг – ечимлардан биридир, чунки аутсорсер сизга ҳамма иш вақтини эмас, балки иш вақтининг бир қисмини сарфлайди ва сиздан унинг тушлик қилиши учун, йўлкира ҳақи ва касаллик варақаларини тўлашингиз талаб қилинмайди, ваҳоланки, штатдаги мутахассисга булар учун тўлаш керак. Қатор ҳолатларда аутсорсинг бўйича иш штатда ходимни “сақлашдан”  арзонга тушади.

 

 

Штат бирлиги. Ходимларнинг энг кўп сони белгиланганда,  ташкилот копирайтер, IT-мутахассис жалб қилиб штатни кенгайтиришга,  ёки бутун бухгалтерия хизмати ёхуд юридик бўлимни ёллашга йўл қўя олмайди. Бундай ҳолатда аутсорсингга эътиборни қаратса арзийди. Айниқса компаниянинг тасарруфида бир эмас, балки бир нечта профессионаллар мавжуд бўлади, улар низоли жиҳатларни ҳал қилишда маслаҳатлашиб, тўғри ечим топадилар. Бунда амалиётчилар гуруҳи ақллироқ чиқиб, ишни штатдаги ходимдан яхши бажариши шарт эмас. Эслатамизки, аутсорсер сизга ҳамма иш вақтини эмас, балки фақат иш вақтининг бир қисмини сарфлайди. Демак, бу мутахассисларда бошқа мижозлар ва топшириқлар ҳам бор, ҳамда улар бу ишларни сизники каби яхши уддалашлари, уларга ҳам ўз вақтларини ажратишларини лозимлигини англатади.

 

 

Инсон омили. Аутсорсерда реклама ёки мутахассиснинг обрўси қанчалик бўлмасин, улар ҳам инсон. Улар бетоб бўлиб қолишлари, уйқуга тўймасликлари, ёки “чап ён билан” туришлари мумкин, шунинг учун – хато қилишлари мумкин. Афсуски, булардан ҳеч ким муҳофазаланмаган. Ягона фарқ шундаки, қачон “алмаштириб бўлмайдиган”  штатдаги мутахассис бетоб бўлиб қолса ёки ишдан бўшаса, барча масалалар одатдагидан кўра секинроқ ҳал қилинади. Аутсорсинг бўйича хизматларни таклиф қилаётган компанияга мурожаат қилганда, асл мақсадига кўра, инсон омилидан хизматларга нуқсон етиши керак эмас, бироқ амалиётда эса битта лойиҳа устида битта мутахассис ишлайди ва агар у билан нимадир содир бўлса, ишларни бошқага топшириб, янги ходим “ишга киришиши” учун бирмунча вақт талаб этилади.   Агар гап фирма мутахассиси бухгалтерияни сифатли юритган бухгалтерия ҳисоби ҳақида борса, топшириш жараёни осонроқ кечади, бироқ агар масала ижодий ишларда бўлса – бу ерда барчаси шахсий сифатларга бевосита боғлиқ бўлади ҳамда яхши мутахассисни топиш  баъзан жуда мураккаб бўлади.

 

 

Этика, ёки ошкор қилмаслик ҳақида бир қанча сўз

 

Бугун олинадиган энг қиммат нарса – бу ахборот, ва у ёки бу компания хизматларига мурожаат қилганда ҳамда штатга мутахассисларни қабул қилганда шуни тушуниш лозимки, муҳим ахборот, айниқса бу ахборот рақобат устунлиги ҳақида бўлса, ташкилот ташқарисига чиқмайди.

 

 

Ходим ёки аутсорсер уни ошкор этмаслигига кафолат бериб бўлмайди, аммо уни жавобгарликка тортиш -  мумкин.  Меҳнат шартномасида ёки хизмат кўрсатиш шартномасида ахборотни ошкор этмаслик тўғрисида бандни кўзда тутиш зарур. Агар гап реклама агентлиги ва бошқа ижодий лойиҳалар, масалан, корпоратив сайт ҳақида борса, рақобатчилар билан ишлашга тақиқни ҳам кўрсатиш мумкин.

 

 

Келишиб олдингизми?

 

Компания билан хизмат кўрсатиш учун шартнома тузишда кўпгина жиҳатларни, хусусан, шартномани бекор қилиш шартларини, шу жумладан, буни қандай муддатидан олдин ва бир томонлама тартибда бажаришни ҳисобга олиш зарур. Чунки аутсорсер томонидан бажарилаётган ишнинг сифати сизни қониқтирмаслиги мумкин. Сиз сифатсиз иш билан кифояланиб қолмаслигингиз учун, бу ҳақда олдиндан бош қотиринг.

 

 

Пировардида, қандай қарор қабул қилсангиз ҳам – ишни аутсорсерга топширасизми, у билан мустақил шуғулланасизми ёки ишга мутахассис ёллайсизми, балки “бори билан” амаллайсизми – асосийси, бизнес “соат каби” фаолият юритсин.

 

 

 

 

Ольга КИРЬЯКОВА, 

мухбир.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1276