Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Фирманинг юридик манзили – муассиснинг прописка жойи бўйича

29.02.2016

Юридик шахсни муассиснинг уй манзили бўйича рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Бу ўз бизнесини барпо этишга қарор қилганларда тез-тез юзага келадиган саволдир.

 

Пулларни бинони ижарага олишга  сарфлашнинг ҳар доим ҳам имконияти йўқ, масалан, бизнесни бошлашда молиявий имкониятларнинг чекланганлиги сабабли. Агар хусусий турар жой мавжуд бўлса, нима учун юридик манзилда иқтисод қилинмаслиги керак?

 

Юридик шахсни уй манзилига  рўйхатдан ўтказиш қонунийлигини бир маънода айтиш амримаҳол. Қонунчиликда буни бажаришни тақиқловчи нормалар мавжуд эмас, бироқ, бошқа томондан, рухсат берувчи нормалар ҳам йўқ. Бу саволга ойдинлик киритишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

 

Таҳририятимиз мазкур савол юзасидан Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали (ИДХЯП) Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат юборди. Афсуски, берилган саволларга биз аниқ жавобларни ололмадик.

 

Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тўғрисидаги ахборотни “Корхона юристи” ЭМТдан топиш мумкин.

 

 

Қонунчиликда нима дейилади?

 

Уй-жой кодексининг 9-моддасида бир маънода айтиладики, турар жой фуқароларнинг яшашига мўлжаллангандир. Ундан кўп квартирали уйларда саноат эҳтиёжлари учун фойдаланиш тақиқланади, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни жойлаштиришга фақат  ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан кейингина йўл қўйилади. Бироқ юридик шахсни уй манзилига рўйхатдан ўтказишда бу ҳақда ҳеч ким бош қотирмайди. Шунинг учун Уй-жой кодексининг мазкур моддаси асос учун олинган тақдирда ташкилотни турар жойга рўйхатдан ўтказишга йўл қўйиб бўлмайди. Бироқ бундай амалиёт барибир мавжуд.

 

Бу бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар туфайли содир бўлмоқда.

 

Оилавий корхона сифатида рўйхатга олинган юридик шахсларга чеклов татбиқ этилмайди. “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига асосан оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш, хўжалик бинолари ва бошқа иморатлар оилавий корхона фаолияти амалга ошириладиган жойдир.

 

Оилавий корхона иштирокчиларига тегишли турар жойларни уларни тадбиркорлик фаолиятида ишлатиш учун яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига ўтказиш талаб қилинмайди, бундан қонунчиликда кўзда тутилган айрим ҳоллар мустасно.

 

Шундай қилиб, оилавий корхона аъзолари улар прописка қилинган турар жойни юридик шахснинг почта ва юридик манзили сифатида ишлатиши мумкин.

 

“Фермер хўжалиги тўғрисида”1 ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”2 Қонунларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни кўзда тутувчи ибора ишлатилишига қарамай, деҳқон ва фермер хўжаликларига нисбатан ҳам шундай хулосага келиш мумкин.  Бироқ, фермер хўжалигига ижарага ер бериш, деҳқон хўжалигига эса яшаш жойи бўйича ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда  хулоса қилиш мумкинки, уларни рўйхатдан ўтказиш ҳам яшаш жойи бўйича амалга оширилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, аввал Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 14-бандига3 мувофиқ  тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиш зарур эди. Бу мулкчилик ҳуқуқига бўлган далолатнома, бинони сотиб олиш шартномаси, ижара шартномаси ёки ижарага берувчининг кафолат хати, шунингдек  муассислардан бири тегишли бинони (шу жумладан турар жой) тадбиркорлик субъектининг почта манзили сифатида ишлатиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳлик берувчи яшаш жойидан маълумотнома ҳам бўлиши мумкин эди.

 

Бироқ ВМнинг 7.08.2006 йилдаги 162-сон қарорига мувофиқ банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.

 

Шундай қилиб, кўрсатилган Низом ҳам, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом4  ҳам тадбиркорлик субъектлари бўлмиш юридик шахсларда почта манзили сифатида нотурар жой биноси мавжуд бўлишини кўзда тутмайди.  Бу ҳужжатларнинг маъносига кўра уларни жисмоний шахслар-муассислардан бирининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилади.

 

Тадбиркорлик субъектининг (шу жумладан муассиснинг яшаш жойи бўйича) почта манзилини сақлайдиган, рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим қилинадиган асосий ҳужжат устав ва (ёки) таъсис шартномаси ҳисобланади. Шунингдек почта манзилини юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада (ариза-хабарномада) кўрсатиш лозим. Бунда шу манзилни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиш керак эмас.

 

Уй манзили бўйича рўйхатдан ўтказишнинг афзаллиги нимада? Шубҳасиз, улардан бири бу ташкилотнинг юридик ва почта манзиллари номувофиқлиги юзасидан ниҳоятда долзарб муаммони ҳал қилишдир.

 

Бундан ташқари, ижарага олиш ёки офис учун бино сотиб олишда тежамкорликка эришиш мумкин.

 

Ва сизнинг юридик манзилингиз бўйича бошқа юридик шахслар бўлмайди, яъни у оммавий бўлмайди, олайлик, бизнес-марказларида каби. 

 

Салбий жиҳатлар ҳақида ҳам унутмаслик керак. Бу лицензияланадиган фаолият тури билан шуғулланишни режалаштираётган ташкилотни рўйхатдан ўтказиш имкониятининг йўқлигидир.  Ва, албатта, ташкилот қийин молиявий ҳолатга тушганда жавобгарлик. Демак, агар у қарзга ботса, суд ижрочилари квартирада жойлашган барча мол-мулкни хатлашлари мумкин.

 

Хулоса қилиб қайд этиш жоизки, юридик шахсни уй манзили бўйича рўйхатдан ўтказиш – бу охиригача тартибга солинмаган масала, бунда ҳам ижобий, ҳам салбий томонлар мавжуд. Шунинг учун рўйхатдан ўтказиш бўлимига ташриф буюришдан олдин ҳаммасини ўйлаб кўриш керак. Бироқ юридик шахсни уй манзили бўйича рўйхатдан ўтказиш кейинчалик ноқулайлик туғдирган тақдирда бу вазиятни тузатиш учун ҳар доим имконият бор.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

 

 

__________________

1 30.04.1998 йилдаги 602-I-сон.

2 30.04.1998 йилдаги 604-I-сон.

3 ВМнинг 20.08.2003 йилдаги 357-сон қарорига 1-илова.

4 Президентнинг 24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1495