Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Халқ маслаҳатчилари судлар фаолияти очиқлиги ва одиллигини таъминлашга хизмат қилади

01.11.2016

Мамлакатимиз суд тизимида жамоатчилик вакилларининг кенг иштирокини таъминлашга қаратилаётган эътибор одил судловни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис халқ маслаҳатчилари институти шакллангани ва уларнинг жиноят иши муҳокамасида иштирок этаётгани бунинг амалдаги ифодасидир.

Яқинда судларнинг халқ маслаҳатчилари сайлови якунланди. Айтиш жоизки, юқори даражада ташкил этилган мазкур жараёнда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзи­ни ўзи бошқариш органлари, ҳарбий қисм­лар қўмондонлиги ҳамда кенг жамоатчиликнинг тавсия, таклиф ва мулоҳазалари асосида энг муносиблар сайланди.

 

Жиноят ишлари бўйича судлар ва ҳарбий судлар судьяларининг тегишли малака ҳайъатларига 2014 йилнинг июль ойидан буён фаолият кўрсатиб келаётган 15 744 нафар халқ маслаҳатчиларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясининг қарорига   асосан 2016 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида жойлардаги ҳокимликлар ва ҳарбий қисмлар қўмондонликлари билан ҳамкорликда халқ маслаҳатчиларининг навбатдаги сайловини ўтказиш ва уларни ўқитиш ишларини ташкиллаштириш белгиланганди.

 

Қайд этиш лозимки, одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.

Ўз навбатида, жамоатчиликнинг жиноят ишларини судларда кўришдаги фаоллиги ошгани сари қонунийликка тўлиқ риоя қилишни таъминлаш борасидаги назорат кучайиб боради.

 

Шунингдек, халқ маслаҳатчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини мунтазам равишда юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Бу эса, жамиятда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш, суд ҳокимиятининг обрў-эътибори янада ошишига хизмат қилади. Жорий йилда ҳисоб-китоблар кўра, жиноят ишлари бўйича судларга жами 10 минг нафардан ортиқ халқ маслаҳатчиларини сайлаш назарда тутилганди.

 

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, халқ маслаҳатчиларининг жиноят ишлари бўйича судлардаги иштироки шахс, жамият ва суд ҳокимияти ўртасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаши баробарида қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлашнинг муҳим омилидир.

 

Дилшодабону Аввалбоева,

Yurist-media markaziмуҳаррири

 

Мавзуга оид  материаллар:

 

Амнистияга тушганлар реабилитация қилинади, даволанади ва иш билан таъминланади

 

Судларнинг асосий вазифаси - адолат устуворлигини ўрнатиш

 

Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

 

 

"Жавоб берамиз!" Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?

 

2015 йил 3 декабрда қўлланилган амнистияда  167-модда 3-қисм "а" банди ва 209-модда 2-қисм "а" банди амнистияга  қўлланилганми. Мен эркак кишиман. Бюджет корхонасида бош ҳисобчи лавозимида ишлайман. Менга 2 йил 6 ой ой иш ҳақимдан 20% тўлаш ва 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганман, яъни раҳбарлик лавозимларида ишлашга тақиқланган. 2015 йил 4 ноябрда ҳукм кучга кирган. Талон-тарож, камомад  барчаси тўлиқ тўлаб қопланган. Мен берилган жазолардан озод бўламанми. Агар озод бўлсам кимга мурожаат қилишим керак?

 

Корхона томонидан бюджетга ходим учун тўланган суммани, агар бунда чегирмалар суммаси ҳисоблаб ёзилган даромадлар суммасига нисбатан 50 фоиздан ортиқни ташкил этса, ходимнинг аризаси мавжуд бўлса, маъмурий жарима суммасини ушлаб қолса бўладими? Агар корхона ходимнинг иш ҳақидан чегириб қолиниши лозим бўлган жарима суммасини қопласа, ходим ва корхонанинг солиқлар бўйича мажбуриятлари қандай бўлади?

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах