Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Халқаро валюта картаси қандай очилади

27.07.2016

Ёз – таътил палласи ва айримлар уни чет элда ўтказишни режалаштиради. Кўнгилдагидек дам олиш катта харажатларни талаб қилиши мумкин. Ўзбекистондан нақд валютани олиб чиқиш, маълумки, 2 минг АҚШ долларига эквивалент сумма билан чекланади. Узоқ даврга дам олишга кетаётган ҳамда катта харажатлар қилиши мумкин бўлган кўп болали оилалар қандай йўл тутишлари керак?

Бутун лимитланган суммани сарфлаб, хорижда пулсиз қолиб кетмаслик вариантларидан бири халқаро валюта картасини (конверсион эмас) очиш ва унга зарур суммани қўйиш ҳисобланади. Мазкур материал мамлакатимиз банкларидан шундай карталар бўйича таклифлар ҳамда улар томонидан тақдим қилинадиган имкониятлар ва шартлар шарҳига бағишланади.

 

 

Банкни танлаймиз

 

Қайд қилиш жоизки, валюта картасини очиш тартиботи етарлича содда. Уни очиш учун Ўзбекистон фуқароси танланган банкка паспорти ва СТИР нусхаси билан келиб, ўрнатилган шаклда ариза бериши кифоя. Картанинг ўзи ўртача 3-7 кунда тайёрланади. Картани шошилинч тарзда чиқариш шароитида уни бир сутка муддатида тайёрлаш қиймати қимматроқ бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” Ахборот-қидирув тизими орқали банк тизими иши, шу жумладан мамлакатимиз молия муассасалари мижозлари учун кўзда тутилган ҳуқуқ ва кафолатлар қисмида банк тизими ишини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари билан танишиш мумкин.

 

Мамлакатимизнинг 12 банкидан валюта карталари очиш шартларига доир таққослаш жадвалини тақдим қиламиз.

 

эмитент банк

карта типи

эмиссия нархи

мин. сумма

хиз.кўрсат. шарти

суғурта депозити

чиқариш учун ҳақ

харажат учун ҳақ

1

Асака банк

MasterCard - Maestro

йўқ

йўқ

йилига $ 40

йўқ

1%, бироқ камида $ 3

йўқ

MasterCard - Standard

йўқ

йўқ

йилига $ 40

$ 300

1%, бироқ камида $ 3

йўқ

2

Ипотека банк

VISA Electron

$ 6

йўқ

йўқ

$ 200

1,2%

0,8%

VISA Classic

$ 8

йўқ

йўқ

$ 200

1,5%

0,8%

3

Агробанк

VISA Electron

 30 евро

йўқ

ойига $ 1,5

$ 2000 гача баланс билан $ 50, $ 2000 ортиқ суммадан 2%

1%, бироқ камида $ 1

0,5 %, бироқ камида $ 1

VISA Classic

 30 евро

йўқ

ойига $ 1,5

$ 2000 гача баланс билан $ 50, $ 2000 ортиқ суммадан 2%

1%, бироқ камида $ 1

0,5 %, бироқ камида $ 1

VISA Gold

 30 евро

йўқ

ойига $ 2,5

$ 2000 гача баланс билан $ 50, $ 2000 ортиқ суммадан 2%

1%, бироқ камида $ 1

0,5 %, бироқ камида $ 1

4

Қишлоқ қурилиш

VISA Classic

йўқ

йўқ

йилига $ 20

$ 100

1,5%

1%

5

Микрокредит банк

VISA Classic

$ 25

йўқ

йўқ

$ 100

1,5%, бироқ камида $ 1

1% , бироқ камида $ 1

6

Алоқабанк

VISA Classic

20 евро

йўқ

$ 10

$ 100

2%, бироқ камида $ 1

0,7% , бироқ камида $ 1

7

Ипак йўли

VISA Electron

$ 10

йўқ

йўқ

$ 20

2,5%, бироқ камида $ 2

0,7% , бироқ камида $ 1

VISA Classic + UnionPay Classic

$ 10

йўқ

2-йилдан ойига $ 0,99

$ 100

1,5%, бироқ камида $ 2

0,5 %, бироқ камида $ 1

VISA Gold + UnionPay Gold

$ 100

йўқ

ойига $ 1,99

$ 500

1,1%, бироқ камида $ 2

0,4 %, бироқ камида $ 1

Visa Platinum + UnionPay Gold

$ 200

йўқ

ойига $ 2,99

$ 1000

1%, бироқ камида $ 2

0,3%, бироқ камида $ 1

Visa Platinum payWave + UnionPay Gold

$ 200

йўқ

ойига $ 2,99 

$ 1000

1%, бироқ камида $ 2

0,3%, бироқ камида $ 1

8

Капитал

VISA Electron

$ 10

йўқ

йўқ

$ 25

2%, бироқ камида $ 1

0,7%, бироқ камида $ 1

VISA Classic

$ 25

$ 200

йўқ

$ 50

2%, бироқ камида $ 1

1%, бироқ камида $ 1

VISA Gold

$ 50

$ 1500

йўқ

$ 100

2%, бироқ камида $ 1

1%, бироқ камида $ 1

9

Азия Альянс

VISA Classic

$ 10

йўқ

йилига $ 20 

$ 100

2%

1%, бироқ камида $ 1

VISA Gold

$ 50

йўқ

йилига $ 30 

$ 350

2%

1%, бироқ камида $ 1

UnionPay Classic

$ 10

йўқ

йилига $ 10 

$ 100

0,8%, бироқ камида $ 2

0,5 %, бироқ камида $ 1

10

Трастбанк

VISA Electron

$ 15

$ 30

$ 15

$ 30

3%, бироқ камида $ 3

1%, бироқ камида $ 1

VISA Classic

$ 20

$ 40

$ 40

$ 100

3%, бироқ камида $ 3

1%, бироқ камида $ 1

VISA Gold

$ 30

$ 200

$ 70

$ 200

3%, бироқ камида $ 3

1%, бироқ камида $ 1

11

Ориент финанс банк

MasterCard Maestro

$ 8

йўқ

йўқ

$ 25

1,5%, бироқ камида $ 2

0,5%

MasterCard Standard

$ 20

йўқ

йўқ

$ 50

1,5%, бироқ камида $ 2

0,5%

MasterCard Gold

$ 50

йўқ

йўқ

$ 200

1%, бироқ камида $ 1

0,5%

12

Ҳамкор банк

VISA Classic

$ 25

йўқ

йўқ

$ 100

1,5%

1,5%

UnionPay

$ 5

йўқ

2-йилдан ойига $ 1

$ 10

0,7%, бироқ камида $ 2

0,4 %, бироқ камида $ 1

 

Қайд қилиш жоизки, жадвалда валюта пластик карталарини эмиссия қиладиган ҳамма ўзбек банклари эмас, балки расмий сайтларида етарли ахборот тақдим қилинган ҳамда мазкур шарҳ тайёрланаётган даврда қўнғироқ қилиб тушишнинг имконияти бўлган банклар тақдим қилинган.

 

 

Ҳар хил турдаги ва турли типдаги карталар ўртасидаги фарқлар

 

Жадвалдан кўринадики, Ўзбекистонда уч турдаги – VISA, MasterCard ва UnionPay халқаро валюта карталари чиқарилади. Бу бутун дунё бўйича ишлайдиган энг йирик тўлов тизимларидир. VISA ва MasterCard жаҳоннинг камида 200 мамлакатида тўлов учун қабул қилинади. Хитойнинг UnionPay тўлов тизими охирги йилларда ўз рақобатчиларини сиқиб чиқариб, дунёда анча кенг тарқалмоқда. Бугунги кунда UnionPay карталари жаҳоннинг 140 дан зиёд мамлакатида тўлов учун қабул қилинмоқда.

 

Тўлов тизимлари ўртасидаги фарқ мутлақо техник тусга эга бўлиб, ҳақиқатда мижозларни ҳар бир тизим ичида мавжуд типлар (пакетлар) ўртасидаги фарқларга қараганда камроқ қизиқтиради. Мисол тариқасида шуни қайд қиламизки, Россияда ҳисоб-китобларда ушбу учта тизим ўртасидаги фарқ деярли сезилмайди. Агар Европа мамлакатларига бориладиган бўлса, икки томонлама конвертацияни олдини олиш учун яхшиси  MasterCard стандарт чипли картага,  Америка мамлакатларига борилган тақдирда эса VISA карталарига эга бўлган маъқул,  UnionPay ҳам “долларли” мамлакатларга саёҳат қилиш учун анча қулай бўлади.

 

Карталар типларини тушуниб олиш ҳам зарур ҳисобланади. Яна жадвалга мурожаат қилиб, тизимлар турли хизматлар пакетини таклиф қилишаётганлигини кўриш мумкин. Мисол учун,  VISAда – бу Electron, Classic, Gold, Platinum. MasterCardда – бу Standard, Maestro, Gold, Platinum. Бир тизим ичида турли пакетларни таққослаганда хизмат кўрсатиш, нақдлаштириш учун ҳақ ва электрон тўловларни ўтказиш қиймати, суғурта депозити суммасидаги фарқ аниқ намоён бўлади.

 

Карталарнинг турли типлари мижозларнинг турли сўровлари учун мўлжалланган: картанинг даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг сақловчисига шунчалик кўп сервислар ва  имкониятлар тақдим қилинади. Демак, анча юқори абонент тўловини тўлаган ҳолда у ҳар бир транзакция ва нақдлаштиришда паст фоизларда тежайди.

 

Хизмат кўрсатиш учун паст тўловлар бошланғич даражадаги карталарнинг афзаллиги ҳисобланади. Премиал даражадаги карталар бўйича қўшимча хизматлар тақдим қилинади. Олайлик, саёҳатларда тиббий қўллаб-қувватлаш; юридик хизмат; темир йўл ва авиа чипталарни бронлаш, ресторанга ва ҳ.к.  буюртма беришда ёрдам; хорижда шошилич ёрдам (карта йўқотилган ёки ўғирланган тақдирда); харидларни ҳимоя қилиш дастури ва кафолатларни узайтириш дастурларида иштирок этиш. Айрим йирик товарлар ва хизматлар сотувчилари юқори карталар бўйича чегирмалар ҳам тақдим қилади. Буларнинг ҳаммаси ҳақида тўлов тизимларининг сайтларида, шунингдек бу карталарни эмиссия қиладиган банкларда билиш мумкин.

 

 

Эмитент банкни танлашда қандай нозик жиҳатларга эътибор қаратиш лозим


Турли банкларда такроран чиқариш, блокировка қилиш, карта шикастланган ёки йўқотилганда уни тиклаш, ҳисобни тўлдириш, ҳисобварақни муддатидан олдин ёпиш, смс-хабар беришни улаш, қатъий ҳисобот бериладиган бланкаларни шакллантириш ва бошқалар каби халқаро карталарга хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар учун шартлар фарқланади.

 

Ўз касса ва терминалларида нақд пулни ечиб олиш, қоидага кўра, ҳаммада бепул (бундан Капиталбанк мустасно). Бошқа банкларнинг банкоматларида бу хизмат пулли бўлиб, фоизи ечиб олинадиган сумма, шунингдек карта типига боғлиқ.

 

Жадвал бўйича ҳар бир транзакция учун банк томонидан ҳақ тариқасида ечиб олинадиган энг кам суммани таҳлил қилганда аниқ бўладики, ушбу босқичда бизнинг карталардан фойдаланиш фақат катта сарф-харажатларни амалга оширганда мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Албатта, ҳеч ким картасидан музқаймоқ учун 1 доллар тўлаб, яна шунча комиссия ҳақи тўлашни истамайди.

 

Қайд қилиш жоизки, валюта карталарида мавжуд маблағлар чет элга олиб чиқилаётганда декларацияланмайди. Жадвалда кўрсатилган банкларга маслаҳатлар юзасидан мурожаат қилганда, уларнинг ҳеч биридан ҳисобварақ очувчида ушбу валюта маблағлари қаердан пайдо бўлганлиги тўғрисида қандайдир ҳужжат тақдим қилиниши ҳақида эшитмадик. Шунингдек ҳеч бир банк   Ўзбекистонда ёки хорижда ўз валюта картасидан нақд пулни ечишда қандайдир чеклашлар мавжудлиги тўғрисида хабар бермади. Шундай қилиб, терминаллар орқали нақдлаштириш ҳажми фақат ҳисобварақдаги қолдиқ сумма (суғурта депозитини айирган ҳолда) билан чекланади.

 

Бошқа жиҳат карта сақловчиси карта ёрдамида Интернет орқали харидни амалга ошириш ҳолларига дахл қилади. Буни амалга ошириш имкониятини VISA Electron картасидан ташқари бошқа ҳамма карталар тақдим қилади. Бироқ айрим банкларда бизни огоҳлантиришларича, картани очишда (VISA Electron картасидан ташқари исталган картани) бундай имкониятни тақдим қилиш учун алоҳида ариза ёзиш зарур – фақат шундан кейин интернет-харид имконияти уланади. Айрим банкларда бу хизматни улаш пулли.

 

Қўшимча хизматлар учун тўловни амалга ошириш масаласи алоҳида шартлашиб олишни талаб қилади. Карта сақловчиси томонидан суғурта депозити сифатида жойлаштириладиган сумма ва харажатлар учун мўлжалланган маблағлар барча банкларда чет эл валютасида қабул қилинади. Карта очиш, смс-хабар бериш, интернет-тўлов имкониятини улаш каби хизматлар учун тўловни эса кўпгина банкларда МБ курси бўйича миллий валютада амалга ошириш мумкин.

 

 

Яна бир бор фойдаланишдаги қулайликлар ҳақида ва нафақат бу ҳақда

 

Шарҳимиз якунида халқаро валюта картасига эга бўлган ҳолда нималарни амалга ошириш мумкинлиги ҳақида:

 

- сизнинг картангиз тегишли бўлган халқаро тизим тўлов карталарини қабул қиладиган жаҳоннинг барча савдо шохобчаларида товар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш;

 

- online-дўконларда товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш (VISA Electron картасидан ташқари);

 

- исталган пул суммасини ўзингиз билан ишончли ва хавфсиз олиб ўтиш;

 

- банкоматлар ва банк терминаллари орқали нақд пулни омонат валютасида ва сафарда бўлиш мамлакати валютасида ечиб олиш.

 

Чет элга саёҳат қиладиган жисмоний шахслар ўртасида бу тўлов дастагидан фойдаланиш унчалик оммавийлашмаганлиги сабаблари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

 

- йиллик хизмат кўрсатиш қиймати ва ҳар бир транзакция учун ҳақнинг юқорилиги;

 

- маблағларни картага тушириш, қайта чиқариш ёки картани ёпиш бўйича операциялар учун тўлов;

 

- овердрафтнинг мавжуд эмаслиги.

 

Материалда ўзбек банкларининг расмий сайтларида эълон қилинган маълумотлардан, шунингдек  улардан айримлари вакилларининг телефон орқали маълумотлари ва шарҳларидан фойдаланилди.

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА,  мухбиримиз.

 

Мавзу бўйича материал:

 

Халқаро пластик карталар: қўллаш бўйича йўриқнома

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1468