Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ИДХЯП орқали божхонани товарлар ва транспорт тўғрисида хабардор қилиш мумкин

23.05.2016

Давлат божхона қўмитаси томонидан янги хизмат ишга туширилди, у аризачилар-юридик ва жисмоний шахсларга божхона хизмати органларини автотранспортда божхона чегарасидан ўтказилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида олдиндан хабардор қилиш имкониятини беради.

 

Хизматни олиш учун ИДХЯП порталининг тегишли бўлимида жойлаштирилган махсус шаклни мустақил равишда юклаш ва тўлдириш зарур.

 

Дастлабки ахборот юборилгандан кейин ариза берувчи дарҳол идентификация коди (тизим томонидан он-лайн режимида автомат тарзда шакллантирилади) билан бирга электрон тасдиқни олади ва божхона постида рўйхатдан ўтишда уни божхона инспекторларига тақдим қилади.

 

Ариза берувчи томонидан нотўғри маълумотлар тақдим қилиш ва зарур даражада расмийлаштирилмаган дастлабки электрон ахборот рад этиш сабаби бўлиши мумкин.

 

Ариза берувчи хизмат сифати, давлат муассасасининг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

 

 

Хизмат бепул тақдим қилинади.

 

 

Мавзуга доир материал:

 

ИДХЯПда уй-жой мулкдорлари учун янги хизмат

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 381