Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ИДХЯПда рақамли имзодан фойдаланиш анча қулай бўлди

08.06.2016

Интерактив давлат хизматлари ягона портали дастурий таъминот – “E-Imzo” модули янгиланганлиги тўғрисида хабар берди.

 

Янги дастурий модуль барча янги браузерлар ва Windows (шу жумладан Windows XP) операцион тизими версияларида ишлаш имкониятига эга.

 

Бундан ташқари, шу пайтгача Ягона порталга электрон рақамли имзо орқали кириш учун фойдаланилган «Otchet.uz» браузери эндиликда талаб этилмайди, чунки "E-Imzo"  ягона дастурий комплекси фойдаланувчини ҳам рўйхатдан ўтказиш, ҳам  мурожаатни имзолаш имконини яратади.

 

Шунингдек, ЭРИдан фойдаланганда олдин очиқ калитни (сертификатни) юклаб олиш талаб қилинган бўлса,  E-Imzo ишга туширилиши туфайли бунга ҳожат қолмайди.

 

Бунда эътиборни шунга қаратиш жоизки, “E-Imzo” модули фақат Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилган ЭРИ калитлари билан ишлайди. Шу сабабли, UNICON.UZ калити фойдаланувчилари янгиланган калитни олиш учун яқин орадаги Давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилишлари лозим.

 

ИДХЯП маъмурияти фойдаланувчилар эътиборини яна бир бор шунга қаратадики, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ЭРИ юборилаётган мурожаатларнинг юридик мақомга эга бўлишида муҳим омил ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, электрон рақамли имзо (ЭРИ) – имзонинг ёпиқ калитини қўллаган ҳолда ахборотнинг криптографик ўзгариши натижасида олинган ва имзонинг шаклланиш вақтидан бошлаб электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқловчи ҳамда имзо калити сертификатини имзо эгасига тааллуқлигини текширувчи электрон ҳужжатнинг реквизити ҳисобланади.

 

ЭРИ электрон ҳужжатни имзолаган шахсни идентификациялаш учун мўлжалланган бўлиб, қўлда қўйилган имзонинг тўкис аналоги ҳисобланади ҳамда электрон ҳужжатда акс эттирилган ахборотнинг ўзгартирилмаслиги ва авторликни тасдиқлаш учун қўлланилади. Бунда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, ЭРИ билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади.

 

ЭРИ Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан икки йил муддатга берилади. ЭРИни яқин орадаги туман Давлат солиқ инспекциясидан тўлов асосида олиш мумкин. ЭРИ учун энг кам иш ҳақининг 10%и миқдорида тўлов амалга оширилади.

 

ЭРИ олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш зарур:

 

- ЭРИ калити сертификати ва калитини олиш тўғрисидаги имзоланган ҳамда зарур ҳолларда муҳр билан тасдиқланган ариза (1-илова);

 

- аризада кўрсатилган жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг паспорти;

 

- ЭРИ калитларини яратиш хизмати учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

Қулайлик яратиш мақсадида ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш учун CLICK тўлов тизими орқали тўловни амалга ошириш кўзда тутилган. Бунинг учун телефонда *880*0113*СТИР*тўлов суммаси#  USSD-буйруғи терилади, бунда СТИР – бу солиқ тўловчининг идентификация рақами; тўлов суммаси  - энг кам иш ҳақининг 10%и (бугунги кунда – 13 024 сўм).

 

CLICK орқали тўлов хизмати фақат жисмоний шахслар учун мавжуд бўлиб, у ДСИ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган ЭРИ учун амалга оширилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг яқин орадаги ДСИга мурожаат қилиш лозим. ЭРИ калитларини ёзиш учун ўзингиз билан ахборот ифодаловчини (USB флэш-картани) олишни унутманг.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1522