Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Кичик бизнес ўз маҳсулотларини тақдим қилди

20.10.2015

Пойтахтимизда 17–19 октябрь кунлари “Кичик бизнес асбоб-ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилди.


 

Мана бир неча йилдан бери мунтазам равишда кўргазма бошловчи тадбиркорларга бизнесни ташкил этишда ёрдам бериш мақсадида ўтказиб келинмоқда. Бунда экспонатлар сифатида кичик бизнес учун хизматлар ва товарлар каби улар ишлаб чиқараётган асбоб-ускуналар ҳам тақдим қилинди.

 

 

Тадбир доирасида ташриф буюрувчиларда зарур асбоб-ускуналарни, технологияларни, хомашё ва материалларни кўриш ҳамда кейинчалик бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиш имконияти пайдо бўлди. Ахир кўргазма харидорлар ва сотувчилар ўртасида янги тўғридан-тўғри амалий алоқаларни йўлга қўйиш учун ўзига хос имконият ҳисобланади.

 

 

Кўргазма биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнес вакилларига йўналтирилган. Тақдим қилинган экспонатлар ҳам шунга монанд.  Бу ҳам касаначилик, ҳам саноат учун мўлжалланган асбоб-ускуналар. Хусусан, шу ернинг ўзида ёғочга ишлов берувчи дастгоҳлар, новвойхоналар ва қандолатчилик цехлари учун асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, автосервислар, тайёр товарларни қадоқлаш ва ўраш, матбаа ишлаб чиқаришлари, маиший хизмат устахона ва салонлари тақдим қилинди. Кўргазма доирасида  тайёр маҳсулотларни сақлашнинг турли технологиялари ҳам тақдим этилди.

 

 

Кўргазманинг амалий дастури  давра суҳбатлари ва экспонент компаниялар тақдимотлари билан тақдим этилди.

 

 

Кўргазмага тадбиркорлар, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо соҳаси, ўзбек ва хорижий халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарувчиларининг турли мутахассислари ташриф буюрди.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 428