Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Norma.uz портали ўқувчиларига!

07.12.2016

 

Жорий йилда жуда кўп муҳим сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳодисалар юз берди. Уларнинг баъзилари мамлакатимиз учун ўзига хос синовга айланди, десак янглишмаймиз. Йил очиқ сиёсий рақобат шароитида ўтказилган сайлов натижасида давлатнинг янги раҳбари сайланиши билан ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бу Мустақилликнинг илк йиллариданоқ республикамизда демократик давлат ва жамият қурилиши асослари белгилаб қўйилган Конституциямизнинг яна бир тантанасига айланди.

 

Асосий Қомусимизда ўз аксини топган демократия танлови бизга халқаро ҳамжамиятга интеграциялашиш имкониятини берди.

 

Мамлакатимизда давом этаётган ўзгаришлар ислоҳот ислоҳот учун эмас, балки ҳалқ манфаати учун тамойилига асосланмоқда ва давлат ҳокимиятининг барча интилишларида, энг аввало, мамлакатимиз аҳолиси манфаатлари кўзланган!

 

Давлат ҳуқуқи соҳасидаги амалиётчилар сифатидаги бизнинг фикримизга кўра, айтиш мумкинки, халқаро ҳуқуқ нормалари Конституция туфайли янада тўлиқроқ рўёбга чиқарилди, умумий тан олинган тамойиллар ва умуминсоний қадриятлар жорий этилди.

 

Norma.uz портали ёрдамида мамлакатимиз олий вакиллик органи фаолияти ҳақидаги маълумотларни, унда тақдим этилган сиёсий кучларнинг барча қирраларини иқтисодиёт ва ҳуқуқ соҳасидаги кенг доирадаги мутахассислар, бизнес ҳамжамияти давраларига бундан кейин ҳам етказиб бериб туришимизга аминмиз.

 

Асосий Қомусимиз қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ушбу ажойиб сана билан сизни қутлаймиз! Оилангизга тинчлик ва барқарорлик, муваффақият ва хотиржамлик тилаб қоламиз!

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутатлари

 

Алия ЮНУСОВА

 

Қутлимурат БАБАШЕВ

 

Соҳибжон ИСМОИЛОВ

 

Расул КУШЕРБАЕВ 

 

Полянте СВЕШНИКОВ

 

Элбек ШУКУРОВ

 

Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ

 

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ

 

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум