Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Нуфузли компанияларнинг ривожланиш стратегияси

21.12.2015

Компания ҳаётидаги ҳар бир янги босқич уни олға силжитиш услубларини алмаштиришни талаб этади. Бунда бизнеснинг даражаси ва кўлами қанчалик жиддий бўлса, улар шунчалик бюджетли бўлиб боради.

 

 

B2B форматида кўпроқ ҳамкорларни жалб қилиш.

 

Тараққиётининг муайян босқичида компаниялар бизнес бўйича ҳамкорларсиз бўла олишмайди. Бунда  улар нафақат уларнинг маҳсулотларини тарқатадиган дилерлар ва дистрибьютерларга, балки бизнесни ўзини ташкиллаштириб берадиган ҳамда уни янги даражага олиб чиқа оладиган ҳамкорларга муҳтож бўлишади.

 

“Бизнес бизнес учун”  “B2B” (ингл. «Business to business» қисқача — «би ту би» деб талаффуз қилинади) — субъектларнинг ўзаро ҳаракати типи бўйича таснифланадиган, мазкур ҳолатда бу охирги оддий истеъмолчи учун эмас, балки худди шундай компанияларга, яъни бизнес учун ишлайдиган  юридик шахслар,  ахборот ва иқтисодий ўзаро ҳаракат турини белгиловчи термин. Бундай ҳамкорларни излаш фақат ички бозор билан чекланиши мумкин, балки унинг доирасидан ташқарига чиқиши ҳам мумкин.

 

Ташқи ҳамкорлар имкониятларидан фойдаланиш

 

Компанияларнинг йирик ишбилармон ҳамкорларни излаш учун сарфлаган кучлари, агар бунда мақсадлар етарлича аниқ ифодаланган, адресатларга етказилган ҳамда уларда қизиқиш уйғотган бўлса,  албатта ўз мевасини беради. Эришилган натижалардан кейинчалик қандай фойдаланиш мумкин?

 

Қўшма тадбиркорлик фаолияти харажатларни жиддий камайтирадиган хорижий ишлаб чиқариш ёки маркетинг қувватларини ташкил этиш мақсадида турли мамлакатларда корпоратив тузилмаларни бирлаштиришни кўзда тутади. Мисол учун, бир қанча товар ишлаб чиқарувчилар бирлашган ҳолда хориж бозорларида ташиш ва товарларни сотиш бўйича харажатларни  сезиларли даражада қисқартиришлари ҳамда таклиф қилинаётган товарлар учун анча барқарор нархлар даражасига эришишлари мумкин. Ички бозор учун бу уюшма шуниси билан фойдалики, уларнинг ҳар бири учун товарлар қатори жиддий кенгаяди. Қўшма тадбиркорлик фаолияти қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

 

контракт ишлаб чиқариши;

 

лицензияли ишлаб чиқариш;

 

халқаро франчайзинг;

 

қўшма корхона;

 

контракт бўйича бошқариш.

 

Ҳар бир саволни алоҳида кўриб чиқса арзийди, бироқ биз фақат айримларида тўхтаб ўтамиз.

 

Демак, ташқи ҳамкорлар ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этмасликлари ҳам мумкин, бироқ қандайдир бир мамлакатда сизнинг расмий дистрибьютерларингиз ёки кўпгина бозорларга товарингизни етказиб берадиган экспорт ташкилоти сифатида чиқиши мумкин. Шундай қилиб, компания хорижга экспорт қилишда тажрибага эга бўлмай, ўз ҳамкорининг билими ва орттирган алоқаларидан фойдаланиши мумкин.

 

Ва, ниҳоят, хорижий ҳамкор бизнесингизга сармоя киритган ҳолда унга шерик бўлиши мумкин. Молиявий киритмалар компанияга, олайлик, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун технологиялар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш имконини беради.

 

Инчунун, B2B форматида учрашувлар ўтказиб, жалб қилинаётган томонда қизиқиш уйғонишига эришгандан сўнг кейинги қўшма ҳамкорлик юзасидан батафсил режа ишлаб чиқиш зарур, уни келишиш ва қабул қилиш энди кейинги қадам бўлади.

 

Машҳур бренддан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш, лицензиялаштириш

 

Компанияга қисқа даврда нафақат ички бозорда обрў қозониш, балки ташқи бозорга чиқишга ҳам ёрдам берадиган яна бир услуб лицензиялаштириш ҳисобланади. Бунда компания хорижий ишлаб чиқарувчи билан битим тузади, бу эса унга мавжуд патентлар, технологик жараёнлар ва товар белгиларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Услуб оддий ва шу билан бирга етарли даражада харажатли ҳисобланади. Уни муваффақиятли рўёбга чиқаришга мисол бўлиб Ўзавтосаноат томонидан General Motors брендидан фойдаланиш, “Ника Фарм” фармацевтика компанияси томонидан “Асклепий” брендидан фойдаланиш ва ҳ.к. ҳисобланади. Кўрганимиздек, лицензиат бунда нафақат ишлаб топилган бренд шуҳратидан фойдаланиши, балки синалган технологияларни ишлатган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қаторини ҳам жиддий кенгайтириб олиши мумкин.

 

Бироқ эътиборга олиш лозимки, лицензия тақдим қилган компаниянинг сифат стандартларига мувофиқ келмаслик яқин кунларда иши юришмаган лицензиатни машҳур бренддан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин. Бундай ҳолатда фақат қўшилган куч ва маблағларга ачиниш, шунингдек шу муносабат билан соҳа профессионаллари, ОАВ, шу жумладан хорижий, ва, албатта, оддий истеъмолчилар бир-бири билан алмашадиган барча салбий фикрлар ва шарҳлардан изтиробга тушиш қолади.

 

Мисол тариқасида ҳеч бўлмаганда пойтахт отелининг аянчли тарихини эсланг, дастлаб у «Sheraton» номи билан очилганди, бироқ тез орада аниқландики, у мазкур халқаро тармоқ отелларига қўйиладиган талабларга мувофиқ кела олмас экан, бу кейинчалик кўп марта бошқарувчи компанияларнинг  алмашишига олиб келди. Шаҳарнинг кўп аҳолиси  ҳануз отель қандай номланишини айтишга қийналиб, уни “собиқ Sheraton” деб атайди.

 

Ном билан мутахассис ва мижозларни жалб қилиш

 

Ёш мутахассислар ўз стажлари ва тажрибаларини салмоқли бўлиши учун нуфузли компанияларга жойлашишади. Компаниялар ҳам номдор мутахассисларни жалб қилишда шу найрангни ишлатишади. Бу семинарлар ўтказиш учун тренерлар, йирик халқаро аудиторлик компаниялари ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Ўз мижозлари жумласидан нуфузли харидорлар номларидан фойдаланиш ҳам компаниялар тижорат таклифларида кам учрамайди. Шубҳасиз барча таркибида: “Бизнинг хизматларимиздан ... фойдаланади”  тоифасидаги ахборот мавжуд реклама мурожаатини кўрган, ҳамда йирик банклар, суғурта компаниялари, у ёки бу соҳадаги миллий регуляторлар санаб ўтилади. Бунда, эҳтимол,  маҳсулотлар ёки хизматлар бу “аркон”ларга жуда имтиёзли нархларда сотилишини ҳеч ким билмаса керак. Номдор профессионаллар тасдиқлаган  фаолият, шубҳасиз истеъмолчи ва умуман жамиятнинг ишончини шакллантиради.

 

Раскрутка қилишнинг анча қиммат услублари жумласига маданий ёки ижтимоий акциялар, шаҳар ёки республика аҳамиятидаги воқеаларга ҳомийлик қилиш киришини қайд қилиш лозим. Бу жиҳатга олдинги материалларимиздан бирида батафсил эътибор қаратилган. Бу ҳолатда компанияни ўзини олға силжитиш учун молиявий тарзда бир марта ёки даврий қўллаб-қувватлайдиган ўша тадбирлар, воқеалар, акциялардан фойдаланилади.

 

Бизнесни комплекс ёки қисман реструктуризация қилиш  

 

Бизнесни кенгайтириш уни комплекс ёки қисман реструктуризация қилишни талаб қилади. Бу ўша ҳолатки, унга кўра олдинга олға силжитиш учун нафақат олға силжитиш услубини, балки ташкилий тузилмани ҳам алмаштириш керак. Ушбу жараён ўзини ташқи ёки ички муҳит омиллари кўрсатаётган таъсир муносабати билан компаниянинг ташкилий тузилмасини ҳамда  унинг бизнесини шакллантирадиган унга кирадиган элементларни аниқ мақсадни кўзлаб ўзгартиришда намоён қилади. Жараён аниқ режа ва пухта тайёргарликни талаб қилади, ҳамда арзон тадбирларга киритилиши мумкин эмас.

 

Қоида бўйича, реструктуризация орқали қуйидаги мақсадларга эришилади:

 

бизнес эгаларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш ва самарали ҳуқуқий назорат тизимини барпо этиш;

 

бизнес-жараёнларни мақбуллаштириш;

 

ривожланиш стратегиясига мувофиқ компания/компаниялар гуруҳининг самарали тузилмасини барпо этиш;

 

моддий, интеллектуал ва бошқа ресурслардан анча самарали фойдаланиш;

 

бизнесни нодўстона ютиб юборилишдан ҳимоя қилиш;

 

солиқ солиш ва молиявий оқимларни мақбуллаштириш;

 

бизнесни ноликвид активлардан халос қилиш.

 

Қайд қилиш жоизки, бу мавзу кўламдор ҳамда алоҳида, батафсил кўриб чиқишни  тақозо қилади.

 

Эътиборингизни қаратамизки, корхонани реструктуризация қилишда “Корхона юристи” Электрон маълумотнома тизими беназир ёрдамчи бўлади. У реструктуризация қилишда тайёрланиши лозим бўладиган кўп ҳажмдаги ҳужжатларни тузиб чиқишда ёрдам беради. “Корхона юристи” ЭМТ, моҳияти бўйича, бу компаниянинг миқёси ёки тармоқ бўйсинувидан қатъи назар унинг барча ишларини юритувчи юристнинг  қомусидир. Мазкур маҳсулотда сақланадиган барча материаллар Norma экспертлари томонидан катта амалий иш тажрибасига эга адвокатлик фирмалари ва юристлар кўмагида ишлаб чиқилган.

 

 

***

 

Юқорида таклиф қилинган барча услублар кам бюджетлиларга тааллуқли эмас. Бизнесни кенгайтириш нимаси биландир болаларнинг улғайишини эслатади, машҳур мақолда айтилганидек, кичик боланинг ташвиши ҳам кичик, катта боланинг ташвиши ҳам катта. Катта ғамҳўрлик эса тегишли харажатларни талаб қилади. Бунда улардан фойда ҳам катта миқдорда бўлади. Ўсишга қарор қилганларни зарур харажатлар иккилантирмайди.

 

 

Саида ДЖАНИЗАКОВА, мухбиримиз.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 793