Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Олий хўжалик суди лизинг ва корпоратив бошқарувга доир қарорлар қабул қилди

30.11.2015

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 27 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида лизинг ва корпоратив бошқарув масалалари ҳамда шу соҳалардаги хўжалик судларининг вазифалари кўриб чиқилди.

 

Молиявий ижара турларидан бири бўлган лизинг муносабатларининг ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилиши билан бирга, бу борада тадбиркорларга кенг имтиёзлар ҳам берилган. “Лизинг тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  шу мақсадга хизмат қилмоқда.

 

Ўзбекистонда  хўжалик судлари томонидан лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини қўллаш бўйича суд амалиёти таҳлили судларга ушбу масала бўйича тушунтириш беришни тақозо этмоқда. Шу сабабли “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги қарор лойиҳаси тайёрланди. Унда ушбу тоифадаги низоларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган лизинг объектлари, лизинг берувчи ва лизинг олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, лизинг шартномаси шартлари, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи, у билан боғлиқ хавфлар, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш, лизинг субъектларининг жавобгарлиги каби масалалар қамраб олинган.

 

Судлар лизинг субъектлари томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда лизинг субъектларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақидаги қонун нормаларини, шартнома шартларини чуқур ўрганишлари лозимлигига эътибор қаратилган.

 

Мажлисда муҳокама этилган ушбу лойиҳа лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш юзасидан хўжалик судларига аниқ тушунтиришлар бериш ҳамда бу борада ягона суд амалиётини шакллантиришга қаратилган.

 

Пленумда кўрилган иккинчи масала акциядорлик жамиятларининг фаолияти, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги бўйича шароитлар яратишга бағишланди.

 

Муҳокамага “Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан ахборотни ошкор қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган битимларини ҳақиқий эмас, деб топиш ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни ноқонуний деб топишнинг айрим масалалари ҳақида”ги пленум қарори лойиҳаси тақдим қилинди.

 

Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан ахборотни ошкор қилиш билан боғлиқ талаблар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунларда ўз ифодасини топган. Бу акциядорларнинг, хўжалик жамиятлари иштирокчиларининг жамият фаолиятидан хабардор бўлиб туришига, жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга замин яратган.

 

Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан ахборотни ошкор қилишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этмаган ҳолда тузган битимлари ҳақиқий эмас, деб топилади. Бундай ҳолатда манфаатига путур етган шахсларнинг ҳуқуқлари қонуний асосда ҳимоя қилинади.   Мазқур қарор лойиҳаси ушбу тоифадаги низоларни ҳал этиш давомида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш юзасидан батафсил тушунтиришларни ўз ичига олган.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди  пленумининг мажлисида кўриб чиқилган  масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Маъруф Усманов 

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Тадбиркорларга барча давлат хизматлари «ягона дарча» орқали кўрсатилади

 

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш қоидалари ўзгарди

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди  

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 339