Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қонунчиликнинг янги нормалари тушунтиришни талаб қилади

16.11.2015

Ўзбекистон пойтахтида жорий йил 13 ноябрда Олий суд ва Олий хўжалик суди пленумларининг қўшма мажлиси ўтказилди.

 

 

Мажлисда “Ишларнинг тааллуқлиги билан боғлиқ процессуал қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан кўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қўшма қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

 

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2015 йил 20 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан амалдаги Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.



Бу хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолиятининг янада эркин ривожланишига замин яратди. Ушбу борада суд органларининг масъулияти оширилгани тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари таъминланишига хизмат қилмоқда. Хусусан, хўжалик судлари томонидан даъво аризасини кўриб чиқишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқариш муддати 10 кундан 5 кунгача камайтирилди. Хўжалик судларига тааллуқли ишлар доираси кенгайтирилиб, меҳнатга оид низолардан ташқари барча корпоратив низолар хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилиши белгиланди. Бу билан ишларни янада сифатли кўриб чиқиш имконияти яратилди.     Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, судларга тегишли тушунтиришлар бериш, бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш заруратини юзага келтирди.
Шундан келиб чиқиб тайёрланган қўшма қарор юқорида қайд этилган қонунни амалда қўллаш, ягона суд амалиётини шакллантириш, бир сўз билан айтганда, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

 

Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокама этилди.

 

Кўриб чиқилган иккита масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

***

Шунингдек Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда  “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама этилди.

 


Мажлисда қайд этилганидек, суд-ҳуқуқ тизимида изчиллик билан давом эттирилаётган ислоҳотлар жараёнида соҳага оид қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилмоқда. Жиноий жазо тизими либераллашиб, янги институтлар жорий этилаётир. Хусусан, жорий йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан амалдаги 33 қонунга, 10 кодексга тегишли ўзгартишлар киритилди.



2015 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Жиноят, Фуқаролик, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят-ижроия кодексларига тегишли ўзгартишлар киритилди.

 


Ушбу қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида судларга тушунтириш бериш, бу борада ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида пленум қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

 

Habeas corpus” Ўзбекистонда одил судловни амалга ошириш институти

 

Қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратурага топширилади

 

 

Маъруф Усманов                      

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 724