Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Сергелида 500 та кўп қаватли уйлар ва замонавий метро қурилади

05.10.2016

 

Пойтахтимизнинг Сергели туманида амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналистлар учун ташкил этилган брифингда туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев сўзлаб берди.

 

Жумладан, 6 та бекатга эга замонавий метро лойиҳаси устидаги назарий ишлар ҳозирда якунланиш арафасида бўлиб, тез кунларда унинг қурилиш ишлари бошлаб юборилади. Узунлиги 8 км.дан зиёд бўлган метро Чоштепа, Мирзатурсунзода ва Қипчоқ кўчаларидан ўтади. Олмазор бекатидан бошланиб, Йўлдош мавзесигача чўзилади.

 

Бундай кўринишдаги замонавий транспорт воситаси МДҲ давлатларида ҳам ҳозирча йўқ экани таъкидланди.

 

Бундан ташқари, туман ҳудудида 50 йил муқаддам қурувчилар учун вақтинчалик бошпана сифатида барпо этилган ёғоч уйлар ўрнида 9 қаватли замонавий андозалар асосидаги уйлар қад ростлайди.

 

Туман бўйича бундай уйлардан умумий ҳисобда 500 та қуриш режага киритилган. Ҳозирнинг ўзида бўш жойлардаги 50 та шундай кўп қаватли уйлар қурилиши бошлаб юборилган. Улар 15 йилга ипотека кредити асосида аҳолига тақдим этилади.

 

Шунингдек, 12 йўлакли улкан йўл қурилиши ҳам режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берилди. Унинг узунлиги 50 км. ташкил этади ва эски халқа йўлини янгиси билан боғлайди.

 

202 минг аҳолини ўз бағрига олган Сергели туманидаги юқорида санаб ўтилган барча бунёдкорлик ишлари тўрт йил ичида, яъни 2021 йилгача охирига етказилади.

 

Туман ҳокими 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик жараёни, ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, қиш мавсумига ҳозирлик каби мавзуларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Оммавий ахборот воситалари ҳодимлари ўзларини қизиқтирган бошқа мавзулар бўйича батафсил маълумотларни олишди.

 

 

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах