Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Судларнинг асосий вазифаси - адолат устуворлигини ўрнатиш

02.08.2016

Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлисида “Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ва “Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишдан тугатиш билан боғлиқ процессуал нормаларни қўллаш масалалари тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилди.

Биринчи масала 2016 йил Ўзбекистонда «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилингани ва Давлат дастури қабул қилинганлиги билан бевосита боғлиқ бўлди.

 

Асосий Қонунда бола ҳуқуқлари мустаҳкам кафолатланган. Жумладан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида экани, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.  Вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқини таъминлаш, бу борада Оила кодекси нормалари тўғри татбиқ этилиши бўйича ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида Олий суд Пленумининг ушбу қарори ишлаб чиқилди. Бундан кўзланган асосий мақсад болаларнинг соғлом ва ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишида ота-оналар масъул эканлиги, улар ўзларининг вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларини ҳар доим ижтимоий таъминлашга мажбурлигига судлар эътиборини қаратишдан иборатдир. 

 

Пленумнинг иккинчи масаласи “Аризани қабул қилишни рад этиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишдан тугатиш билан боғлиқ процессуал нормаларни қўллаш масалалари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Асосий Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.  

 

Олий суд Пленуми йиғилишида “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокама этилди. 

 

Пленум  мажлисида Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари, Олий суд ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокурор,  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, экспертлар, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

 

* * *


Олий суднинг қенгайтирилган Раёсати  йиғилишида  умумий юрисдикция судларининг 2016 йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти натижалари  ҳамда  истиқболдаги  вазифалар кўриб чикилди. 

 

Инчунун, жорий йилнинг биринчи ярмида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 139 мингдан ортиқ иш кўрилиб, уларнинг 87,9%и  бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, шундан 88,5%  иш бўйича талаблар қаноатлантирилган. 

 

Жиноят ишлари бўйича судларнинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлилига қараганда, айрим жиноят турлари, хусусан, ўғрилик, қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш, транспорт воситасини олиб қочиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, безорилик каби жиноятлари  учун судланганлик кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайган. 

 

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида судлар томонидан ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 6 934 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди. 

 

Ҳисобот даврида 150 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 2872 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

 

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 197 607 нафар шахсга нисбатан 158 мингдан зиёд маъмурий иш кўриб чиқилган.

 

Йиғилишда судья ва суд ходимларининг масъулиятини, касб маҳорати ва малакасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди,  судлар фаолиятида йўл қўйилган ҳато ва камчиликлар ҳам муҳокама этилиб, қатъий муносабат билдирилди.  Ўзбекистонда одил судловни амалга оширишда судьялар томонидан қонуний ва адолатли суд қарорлари қабул қилиниши суд ҳокимиятининг обрў-эътиборини юксалтирадиган, мамлакат аҳолиси ҳамма қатламларнинг унга бўлган  ишончини мустаҳкамлайдиган муҳим омил эканлиги зарур тўғрисида қайд этилди.

 

 

Олимжон УСАРОВ,
 Ўзбекистон Республикаси Олий Суди

 матбуот хизмати раҳбари

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Суд ҳимояси: алимент ундириш!

Судланганлик  ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

Судьялар малакасини ошириш узлуксиз бўлиши лозим

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

2015 йил 3 декабрда қўлланилган амнистияда  167-модда 3-қисм "а" банди ва 209-модда 2-қисм "а" банди амнистияга  қўлланилганми. Мен эркак кишиман. Бюджет корхонасида бош ҳисобчи лавозимида ишлайман. Менга 2 йил 6 ой ой иш ҳақимдан 20% тўлаш ва 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганман, яъни раҳбарлик лавозимларида ишлашга тақиқланган. 2015 йил 4 ноябрда ҳукм кучга кирган. Талон-тарож, камомад  барчаси тўлиқ тўлаб қопланган. Мен берилган жазолардан озод бўламанми. Агар озод бўлсам кимга мурожаат қилишим керак.

 

Қарздор юридик шахс, айтайлик, солиқдан бўлган қарздорлиги солиқ органи билан ўзаро тузилган схема орқали суд ижрочисининг аралашувисиз ёпилган ёки ҳуқумат комиссиясининг тегишли баённомаси билан тўлаш муддати маълум бир муддатга қадар кечиктирилган. Бундай ҳолатда суд ижрочиси бундай қарздордан ижро йиғимини ундиришга ҳақлими?

 

Корхона томонидан бюджетга ходим учун тўланган суммани, агар бунда чегирмалар суммаси ҳисоблаб ёзилган даромадлар суммасига нисбатан 50 фоиздан ортиқни ташкил этса, ходимнинг аризаси мавжуд бўлса, маъмурий жарима суммасини ушлаб қолса бўладими? Агар корхона ходимнинг иш ҳақидан чегириб қолиниши лозим бўлган жарима суммасини қопласа, ходим ва корхонанинг солиқлар бўйича мажбуриятлари қандай бўлади?

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 708