Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сув: ер усти ва ер ости сувлари учун қанча тўланади

15.01.2016

Солиқ кодексининг 260-моддасига мувофиқ ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдаланилган тақдирда, солиқ солинадиган база манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади.

 

Сув етказиб берувчи юридик шахслар водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига жорий солиқ даврининг 15 январига қадар тақдим этишлари керак. Давлат солиқ хизмати органлари 5 кун ичида ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим.

 

«Сувсоз» ДУКнинг 2016 йил 12 январдаги хатига мувофиқ 2016 йил учун Тошкент шаҳар водопровод тармоғидан келадиган сув ҳажмларининг фоиз нисбати қуйидагиларни ташкил қилади:

 

  • 85,6% - ер усти манбаларидан; 
  • 14,4% - ер ости манбаларидан.

 

2016 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар рўйхати илгаригидек қолди. Бу:

 

  • юридик шахслар – умумбелгиланган солиқларни тўловчи Ўзбекистон резидентлари; 
  • фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари; 
  • сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • юридик шахс ҳосил қилган ва қилмаган ҳолда ташкил этилган деҳқон хўжаликлари; 
  •  алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган, соддалаштирилган тартиб бўйича солиқларни тўловчи юридик шахслар.

 

 

Лилия ХИСМАТОВА,
 мухбиримиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1453